Скачать презентацию
Идет загрузка презентации. Пожалуйста, подождите
Презентация была опубликована 6 лет назад пользователемQurbon Raxmanov
1 Рахманов Қурбон Содикович Бошқарувда ахборот-коммуникация технологиялари кафедраси мудири Интерактив давлат хизматларини такомиллаштиришнинг долзарблиги 1
2 Давлат хизмати давлат хизмати ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга ошириладиган, давлат органларининг вазифаларини бажариш бўйича улар томонидан кўрсатиладиган хизмат.
3 Давлат хизматини кўрсатиш (дастлабки қадам)
4 Электрон давлат хизмати электрон давлат хизмати ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда кўрсатиладиган давлат хизмати.
5 Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ариза берувчиларга давлат хизматлари кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни, давлат органларига зарур бўлган электрон ҳужжатларни алмашишни таъминловчи аппарат-дастурий воситалар мажмуи. Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи мазкур ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил равишда, ариза берувчининг иштирокисиз идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш воситасида олади.
6 6 Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан XXI асрда – Интернет ва ахборот коммуникациялари даврида бу ишларнинг барчасини уйдан чиқмасдан туриб, компьютер ёки уяли телефон орқали бажариш имкони бор-ку! Шунинг учун биз энди давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги ишни мутлақо янгича асосда ташкил этамиз. Энди давлат хизматларини кўрсатадиган ташкилот ва тузилмалар бевосита жойларга, маҳаллаларга чиқиб, аҳолига хизмат кўрсатади. Вилоятлар, шаҳар ва туманлардаги Халқ қабулхоналари бу борадаги ишларни мувофиқлаштириб, назорат қилиб боради. Жанубий Кореяда 750 турдаги давлат хизматлари кўрсатилар экан. Сеул шаҳри маъмурияти вакиллари келиб, Тошкент шаҳрида ҳам шундай хизматларни йўлга қўйиш бўйича ёрдам беради. Ана шундай тизимни йўлга қўйсак, ўйлайманки, халқимизга катта енгиллик яратилади, одамлар биздан рози бўлади.
7 Интерактив давлат хизматлари (муаммолар) Интернет тезлигини пастлиги ва инфраструктура Ахборот тизимларининг мавжуд эмаслиги Идоралараро интеграцион платформа Аҳолининг кам хабардорлиги Реклама Мотивация Давлат хизматларини кўрсатувчи кадрлар масаласи
8 Мобил Интернет тезлиги рейтинги Оптик тола Интернет тезлиги
9 9 Давлат хизматлари ягона реестри Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 28 февралдаги Давлат хизматларини ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисидаги сонли Қарори билан Давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатилиши режалаштирилган давлат хизматлари реестри ишлаб шакллантирилди 2018 йил охирига қадар 444 та давлат хизматидан Давлат хизматлари марказлари 87 турдаги, 2019 йил охирига қадар эса турдаги давлат хизматларини кўрсатишни бошлаши лозим йилнинг 1 июнидан ҳар бир вилоятдан биттадан олинган давлат хизматлари марказлари томонидан тажриба тариқасида турдаги талаб юқори бўлган давлат хизматлари кўрсатилади.
10 10 Ҳайдовчилик гувоҳномаси Италияда автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишга BPR қўллаш орқали эса қуйидаги натижаларга эришилган: -Онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш ва тўловларни тўлаш имконияти; -Маъмурият ва бошқа муассасалардан 8.2 млн иш соатини тежаш; -Автотранспорт воситаларини ёнилғи сарфини камайтириш орқали бир йилда 25 млн. евро тежалган. Вазирлар Маҳкамасининг 19 июнь куни чиқарилган 389-сонли қарорида кўра 2021 йилга қадар мамлакатимиздаги 5 миллиондан ортиқ ҳайдовчилик гувоҳномалари янгиланиши керак. Бироқ вилоятларда бу каби ишлар билан 3-5 та бўлинма шуғулланса, бутун республика бўйлаб уларнинг сони 49 тани ташкил этади.
11 Фойдаланувчилар эҳтиёжи Таҳлил қилиш Фойдаланувчиларни эҳтиёжи ўрнганилади Альфа фаза Прототипни ишлаб чиқиш, тестлаш ва ўқитиш Бета фаза Татбиқ этиш ва оммалаштириш Live фаза Тайёр ечим ва доимий кузатиб бориш Давлат хизматларини ишлаб чиқиш (Буюк Британия)
12 Давлат хизматларини тақдим этиш (Буюк Британия) таълим Фуқаролик мажбурияти Иш Юридик ёрдам Соҳлиқни сақлаш Уйга эгалик Саёҳат Туғилиш Бизнесни бошлаш Нафақа Ҳайдовчилик гувоҳномаси Рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси Талабаларни молиялаш Рақамли амалиёт хизмати MOTни олиш Универсал кредит Карерани рағбатлантириш Бизнес учун имтиёзлар Шикоятнома Қамоқхонага ташриф Civil claims Меҳнатга бериладиган тўлов Мукуфотлари ва ютуқлари Сайловда иштирок Паспорт учун сўров Виза учун сўров Нафақани текшириш Патентларни трансформациялаш NHS.UK Ер кадастри Хизматларни мониторинг қилиш Key: ХизматХизмат турлари Давлат хизматини кўрсатишни назорат қилиш
13 BPR - Business Process Reengineering
14 Нооптимал фаолиятни автоматлаштириш автоматлаштирилган нооптималликдир. Автоматлаштириш фақат ва фақат оптималлаштириш орқали амалга оширилиши жоиз. Майкл Хаммер, бизнес жараёнлар реинжиниринги концепцияси асосчиси Сиёсий қарор ва ҳоҳиш-ироданинг мавжудлиги Самарадорлик – асосий омил сифатида Истеъмолчи учун қулайликлар яратиш Жараёнларнинг функцияларга нисбатан афзалликка эга бўлиши Ваколатларни қуйи бўлимларга ва мутахассисларга топшириш Инновацион ёндашув Муаммоли масалаларни аниқлашда ички ва ташқи муҳитни узвий ўрганиш Реинжинирингнинг асосий тамойиллари:
15 BPR - Business Process Reengineering мураккаб жараёнлар соддалашади, унинг босқичлари, қадамлари сони ва муддатлари қисқаради; иштирок этувчи давлат ва хўжалик бошқарув органлари сони қисқаради; талаб этиладиган ҳужжатлар сони қисқаради; ресурслар сарф-харажати оптималлашади; давлат божи ва мурожаатни кўриб чиқиш тўловлари оптималлашади; норасмий тўловларга барҳам берилади. Реинжиниринг орқали давлат хизматларини кўрсатиш қуйидаги натижаларга олиб келади:
16 ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! Рахманов Қурбон Содикович Бошқарувда ахборот-коммуникация технологиялари кафедраси мудири
Еще похожие презентации в нашем архиве:
© 2024 MyShared Inc.
All rights reserved.