Скачать презентацию
Идет загрузка презентации. Пожалуйста, подождите
Презентация была опубликована 8 лет назад пользователемmirzufar muzafariy
1 Талабаларнинг малакавий амалиётларини ўтказиш
2 Талабаларнинг малакавий амалиётлари Олий таълим Вазирлигининг 1999 йил 30- октябрдаги 305-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақида Низом асосида 2007 йил 12 декабрда ишлаб чиқилган ТКТИ талабаларининг малакавий амалиёти ҳақида Низомга асосан тайёрланган малакавий амалиётларни ўтказиш бўйича ЙЎРИҚНОМАга кўра олиб борилади.
3 Малакавий амалиёт институт ректори томонидан тасдиқланган буйруққа биноан, кафедра профессор- ўқитувчилари томонидан тайёрланган дастурга асосан, факультет деканати томонидан тасдиқланган амалиёт йўлланмаси, гувоҳномалар билан амалиётга жўнатиладилар.
4 Амалиёт дастури танланган йўналиш (тармоқ, соҳа, мутахассислик) нинг малакавий талаблари, амалиёт объектларининг тавсифи ҳисобга олинган ҳолда тегишли мутахассислик кафедраси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, илмий-услубий ва илмий кенгашлар муҳокамасидан ўтиб, ректор томонидан тасдиқланади. Талабалар амалиётлари институтнинг амалиёт объектлари билан тузган ўзаро ҳамкорлик шартномалари асосида ташкил қилинади.
5 Амалиёт бўйича ҳисобот 210 х 297 мм ўлчамдаги қоғозга умумий хажми бет бўлган ҳолда ёзилади. Ҳисобот билан бирга талабанинг амалиётни ўтиш жараёнида тўлдирилган кундалик дафтари, якка тартибда амалиёт кундалик дафтарига, корхонадан тайинланган раҳбар, талабанинг ҳар куни қайси цехда (бўлимда) бўлганлиги тўғроисида имзо қўйилади. Амалиёт алохида ёзилган дафтарда топширилади. Бундан ташқари талаба корхонадаги маҳсулотни ишлаб чиқариш технологик чизмасини миллиметровка коғозига чизиб амалиёт ҳисоботига кўшиб топшириши шарт. Якка тартибда бажариладиган вазифа сифатида талабага корхонада мавжуд бўлган технологик жараённинг камчиликларини аниқлаш ва уларни тузатиш борасида фикрлар бериш каби аниқ вазифалар берилади. Ҳисоботни охирида албатта фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилиши лозим.
6 хисоботнинг муқоваси (1-илова); мундарижа; корхона тўғрисида қисқача маълумот; корхонани бошқариш схемаси; хом ашё ва тайёр маҳсулотлар тавсифи (стандарт бўйича) цех ёки корхонанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари; битирув иши мавзуси бўйича тўлиқ технологик схемаси ва мавзуси; Ҳисоботни охириги бетида амалиёт рахбари талабанинг кундалик дафтарига амалиёт дастурида белгиланган кунлар асосида, цехларда корхона бўлимларида бўлгани тўғрисида қўл қўйиб корхона муҳри билан ҳимоя ҳисоботни тасдиқлаб бериши шарт.
7 Корхонага етиб келиш, корхона билан танишиш, техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши мухофаза йуриқномаларидан ўтиш, корхонага кириб чиқиш рухсатномаларини олиш. 1 кун Корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни билан тўлиқ танишиш, унинг ген-плани ва корхонанинг бошқарма схемасини чизиб ўрганиш. 3 кун Тегирмонни дон тозалаш, ун тортиш, омихта ем, элеватор бўлимлари чизмалари(битирув иш мавзусига оид), мехцех, бухгалтерия, иқтисод бўлимларининг( 1тн. маҳсулотнинг калькуляцияси, маҳсулотни сотишдан олинган фойда ва унинг рентабеллигини ўрганиши) маълумотлари 8 кун Корхона лаборатория фаолияти билан танишиш( лабораториянинг плани, дон тозалаш ва ун ишлаб чиқаришдаги маҳсулотларнинг таҳлилини талаба ўзи аниқлаб амалиёт ҳисоботига қўшиб қўйиш керак). 4 кун Битирув иши мавзусига кўра электроэнергия, сув, газлардан фойдаланиш, экология, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқаришни автоматик тарзда назорат қилишни ўрганиш ва улар тўғрисида маълумот олиш. 1 тонна маҳсулотга сарф бўлган электроэнергия, сув, газ миқдорини билиш. 2 кун Тайёр маҳсулотни сақлаш усуллари, уларни назорат қилишни ўрганиш. 1 кун Ишлаб чиқариш амалиётининг хисоботини ёзиш, ишлаб чиқариш технологик схемасини чизиш, химоячи хисоботни корхона томонидан белгиланган рахбарга топшириш 1 кун
8 Юридик шахслар билан тузилган контракт асосида ўқийдиган талабалар мақсадли тарзда амалиёт ўтиш учун тегишли амалиёт объектларига юбориладилар. Талабалар амалиёти замонавий ва юқори технологиялар мавжуд бўлган турдош ишлаб чиқариш корхоналарида, ташкил этилади. Талабанинг ёки кадрлар буюртмачисининг талаб ва имкониятларидан келиб чиқиб амалиётлар бошқа амалиёт объектларида ташкил этилиши ҳам мумкин.
9 Ҳар йили, 1-декабрдан кечикмаган ҳолда, навбатдаги календар йили учун амалиёт объектлари билан шартномалар тузади. Амалиёт бошланишидан икки ой олдин талабалар амалиётини ўтказиш дастури ва амалиётларни ўзтказишни календарь жадвалини амалиёт объектлари билан келишиб олинади ва тасдиққа тавсия этилади.
10 Малакавий амалиёт даврига фан ва техника, ҳамда иқтисодиётларимизнинг энг янги ютуқлари, ишлаб чиқаришни илмий ташкил этиш, бошқариш ва шунга ўхшаш масалалар бўйича амалиёт объектлари маъмурияти билан биргаликда мутахассисларнинг маърузалари ташкил этилади
11 Амалиёт ҳисоботи ҳимояси ўтказилганлиги ҳақида баённома комиссия томонидан (камида 3 нафар кафедра профессор- ўқитувчиси) тузилади. Баённомада амалиётчи талабанинг исми-шарифи, институтдан тайинланган амалиёт раҳбарининг исми- шарифи, амалиёт бўйича ҳисоботни ҳимоя қилишда олган рейтинг баллари 100 баллик тизимда ва баҳоси кўрсатилади, ҳамда комиссия аъзолари томонидан имзолаб тасдиқланади. Талабанинг амалиёт ҳимоясида олган баллари рейтинг дафтарчасига ва рейтинг қайдномасида, баённомалар асосида институтдан тайинланган раҳбар томонидан қўйилади ва имзоланади.
12 Ўтган йилда ёзилган ҳисоботлардан фойдаланиш ҳолати ва битта раҳбар бошчилигида бир хил ҳисоботларнинг тайёрланиш ҳолатига комиссия жиддий эътироз билдириши ва ҳимояга қўймаслиги лозим. Амалиётлар ҳисоботи талабаларни ўзлари томонидан ёзма шаклда тайёрланади. Бошқа шахс ёрдамида ёзилмаслиги талаб қилинади, акс ҳолда бундай ҳисоботлар ҳимояга киритилмайди.
13 Амалиёт дастурини бажармаган, иши ҳақида қониқарсиз тақриз ёки ҳисобот ҳимоясида қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздорлиги учун талабалар сафидан четлаштирилади. Касаллиги туфайли амалиёт дастурини бажармаган талаба учун таътил вақтида ўз ҳисобидан қайта амалиёт ўтишга жўнатилади.
14 Эътиборингиз учун рахмат!
Еще похожие презентации в нашем архиве:
© 2024 MyShared Inc.
All rights reserved.