Скачать презентацию
Идет загрузка презентации. Пожалуйста, подождите
Презентация была опубликована 9 лет назад пользователемЖанна Щапова
3 Ватанимиз келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори, авваламбор фарзандларимизнинг униб- ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Ислом КАРИМОВ
4 Жаҳон геосиёсатининг бугунги таҳлили шундан далолат берадики, тиғиз ахборотлашган жамият шароитида кучли рақобат юзага келмоқда, аҳоли, айниқса ёшларнинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган хавф-хатарлар кучайиб бормоқда. Шунинг учун ҳам ахборот асрида ёшлар дунёқарашини соғлом асосда шакллантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини илмий асосда ўрганиб, зарур хулосалар, керакли услубий- амалий тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этмоқда. ТАҲЛИКАЛИ ДУНЁ
5 Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда хориждаги айрим етакчи оммавий ахборот тармоқларида вайронкор ғояларни тарқатиш орқали ёшларга зўравонлик, шафқатсизлик, ҳаёсизлик каби нохуш ҳиссиётларни сингдириш каби салбий тенденциялар кучаймоқда. Агар Афғонистон ва баъзи араб мамлакатларидаги қарама-қаршилик ва тўқнашувларнинг геосиёсий моҳиятига эътибор берадиган бўлсак, улар ҳам аслида дунёдаги турли кучлар ўртасида ахборот курашининг кучайгани туфайли авж олаётганини кўрамиз. Бундан хулоса шуки, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва баркамол авлодни тарбиялаш масалалари ҳозирги вақтда ўзаро ғоят боғлиқ бўлиб бормоқда. 5
6 6 ЗАРАРЛИ ТЕНДЕНЦИЯЛАР Мана, масалан, ғарб индивидуализми оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилиб, дунё ёшлари онги ва қалбида ўз асоратини қолдирмоқда. Юртимиз оммавий ахборот воситаларида ана шундай хавф-хатарлар, хусусан, «оммавий маданият»нинг зарари ҳақида кўплаб эълон қилинаётгани эътиборли, албатта. Уларнинг айримларида янгиликларни бир зумда ўзлаштириб, ахборотни тез қабул қиладиган ёшлар қатламига «деструктив культ», паратоталитар, неонацистик руҳдаги ғояларни сингдириш бўйича хорижда шаклланган зарарли тенденциялар атрофлича таҳлил этилган.
7 а) ахборотнинг эксклюзивлиги; б) воқеа ва ҳодисаларга «шарқона», яъни илгаридан «ғарб фуқаролари»га нотаниш бўлган никоҳнинг пайдо бўлиши; в) тарқатилаётган ахборотнинг кўп тиллилиги, очиқлиги ва кенглиги билан боғлиқ ҳолда, ахборот таъсирининг кўламидан далолат беради. Ҳозирги кунда Евроньюс паневропа телетармоғи, Ал-Жазира панараб медиакомплекси, бир қатор Россия телеканаллари тобора оммалашиб бормоқда. Тадқиқотларда мазкур минтақавий медиакомпания- ларнинг оммалашувига таъсир ўтказган бир қатор хусусиятлар аниқландики, булар:
8 Кўпинча ахборот хуружлари «ёш мустақил давлатларда демократиянинг йўқлиги», «инсон ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш» деган баҳона ва сохта гаплар билан амалга оширилмоқда. БАРҚАРОРЛИККА ТАҲДИД
9 9 Кейинги вақтда минтақавий сиёсий-маданий, иқтисодий ҳамкорликни бутунлай парчалашга ва буни амалга ошириш учун унинг атрофидаги мамлакатлардан плацдарм сифатида фойдаланишга, қонуний сиёсий ҳокимият ўрнига, миллий бойликларини арзон-гаровга трансмиллий корпорацияларга беришга тайёр бўлган, Ғарб идеалларини миллий қадриятлардан устун қўядиган кучларни ҳукумат тепасига чиқаришга қаратилган уринишларда турли ахборот технологиялари ишга солинмоқда. БАРҚАРОРЛИККА ТАҲДИД
10 10 Ахборот таҳдидлари билан боғлиқ яна бир ҳолат шуки, аксарият ҳолатларда иқтисодий танглик, ишсизлик ва қашшоқликка коррупция каби муаммолардан четдаги мафкура полигонлари фойдаланиб, турли ахборот хуружлари орқали мамлакатдаги барқарорликни издан чиқармоқчи бўлади.
11 11 Аслида, ахборот маконида турли йўллар билан геосиёсий кучлар тўхтовсиз ушбу маконни назорат қилишни мақсад қилади. Натижада шаклланган қоида ва ахлоқий нормалардан ўтиб, онгли равишда диний, миллий, ахлоқий қарашларга зиён етказа- диган, керак бўлса, уларни бадном этадиган ахборотларни кўпайтириш асосий мўлжалларнинг бирига айланди йил арафасидаги ахборот тўлқинида ғарб давлатларининг бир жинсли никоҳ- ларга қонуний рухсат берилгани ҳақида, жумладан, қиёмат куни «охир замон» ваҳимаси доирасида ахборотлар кетма-кет берилганини бир эслайлик. «ОХИР ЗАМОН» ВАҲИМАСИ
12 12 Москва черковларининг бирида пан гуруҳи аъзолари томоша кўрсатгани бунга яққол далил бўлади. Рок гуруҳи аъзолари ёш аёллардан иборат бўлган. «Пуси Райт» деб аталмиш рок гуруҳининг ибодатхонадаги бу чиқиши ҳеч қандай ахлоқий- тарбиявий мезонларга тўғри келмас эди. МАҚСАД – ИНСОН ОНГИНИ ЧАЛҒИТИШ
13 13 Аммо айрим оммавий ахборот воситалари бу воқеага фақат бир томонлама ёндашиб, айрим кучларнинг манфаатларига тўғри келадиган фактларга диққат-эътиборни қаратди, таниқли ғарб сиёсатчилари эса рок гуруҳи аъзоларини адолатсиз жамият қурбони сифатида ҳимоя қилишдан ҳам қайтмади. Буларнинг барчаси ана шу воқеа атрофида онгли равишда ахборотни сохталаштиришга олиб келди. Мақсад – бундай ҳаракатлар туфайли инсон онгини чалғитиш, оломон психологиясини бошқарадиган ахборот оқимини пайдо қилиш, одамларнинг ҳиссиётини жунбушга келтириб, тасаввурини манипуляция этишдан иборат.
14 14 Бугунги замон баркамол авлодни тарбиялашда рақибнинг ахборот соҳасидаги ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш, жумладан, ёшларнинг ахборот иммунитетини мустаҳкамлашни тақозо этмоқда. Чунки, ахборот маконида кўпинча ўз турмуш тарзини ташвиқот қилиш, рақибнинг қадриятлар тизимини обрўсизлантириш каби миллий ўзлик туйғусига қарши қаратилган пинҳоний механизмини сездирмасдан, осонликча йўлга қўйиш кучайиб кетмоқда. СИЁСИЙ ШАНТАЖ
15 15 Ахборот қуроллари орқали сокин кабинетда ўтирган ҳолда сиёсий можаро ва фитналар қўзғаш эса кўп жойларда иш бера бошлади. Сиёсий шантаж орқали бўйсундирилаётган бир қатор давлатлар ўзга бир давлатнинг «қўғирчоғи»га айланиш ҳолати кузатилмоқда. Бу борада геосиёсий ва ахборот оламидаги устунлик муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бундай ҳолатлар оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги сиёсий жараёнларга, ҳокимиятнинг фаолият кўрсатиш механизми ва бошқа соҳаларни ёритиб бориш вазифаларига эътиборни кучайтиришни тақозо қилади.
16 16 ИН Қ ИЛОБЛАР СЕРИЯСИГА ИМКОНИЯТ Айни пайтда ўтган асрнинг 80-йиллардан бошлаб «Сову қ уруш» ҳ амда қ уролланиш пойгаси туфайли тинкаси қ уриган тоталитар-репрессив бош қ арув усулига, и қ тисодиёти маъмурий- буйру қ бозликка асосланган СССР А Қ Ш билан ўз муносабатларини или қ лашти- ришга ҳ аракат қ илди. Чунки, бу пайтда хал қ хўжалиги бутунлай издан чи қ а бошлаган мамлакатда а ҳ волни ўнглаш учун ғ арбнинг ривожланган давлатларидан кўплаб қ арзлар ола бошлади.
17 17 Бу қ арзлар эса маълум бир сиёсий ён беришлар ор қ алигина олиниши мумкин эди. Муайян ён босишлар и қ тисодий ночор коммунистик шар қ ий Европа мамлакатларига нисбатан Кремлни геополитик манфаатларидан воз кечишга мажбур қ илди. Бундан фойдаланган ғ арбдаги геосиёсий марказлар шар қ ий Европа мамлакатларида «бахмал» ин қ илоблар сериясини амалга оширишга имконият яратиб бера бошлади.
18 18 Яқинда, Европада буюк маданиятли давлат ҳисобланган Франция парламенти томонидан бир жинсли никоҳларга рухсат берадиган қонун қабул қилинди. Ҳатто, бундай оилаларга фарзанд тарбиялаш учун рухсат ҳам берилди. Франция Европадаги шундай қонун қабул қилган 14- давлатдир. ФРАНЦИЯ 14-ДАВЛАТ
19 19 ТААССУФКИ, мазкур қонунга қарши француз жамиятида ҳам кучли эътирозлар бўлишига қарамасдан, буни кўпчилик эркинлик ва демократиянинг бугунги тантанаси деб жаҳонга жар солди. Хусусан, сиёсий буюртмани қойилмақом қилиб бажарган парламент раҳбарининг табассум билан қонуннинг қабул қилингани тўғрисида баёнот берганини биз қандайдир ички нафрат, қалб исёни билан эшитдик.
20 Бир қарашда беозор бўлиб туюлган бу баёнотнинг тагида нима ётибди? Бу билан инсоннинг фалсафий таърифи ўзгарадими? Шахс ва жамият тушунчаси-чи? Ахир, шахс аввало оилада, ота-она бағрида шаклланади, деган азалий қадриятлар қаерда қолди? Бундай номаъқулчиликлар давом этаверса, фаҳм- фаросат, иймон, виждон, шарм-ҳаё, ор-номус билан боғлиқ инсоний фазилатлар, умуминсоний қадриятларимиз нима бўлади? Аслида, бу воқеликлар дунёвий билимлар орқали дунёқарашни бошқаришдаги янги рақобатдан дарак бермаяптимикан, деган саволлар олдимизда пайдо бўлади. ОҒРИҚЛИ САВОЛЛАР
21 Табиийки, бундай шароитда дунёқарашлар муаммоси бойликларни кўз-кўз қилиш, истеъмолчилик психологияси, ахлоқсизлик фалсафаси ўзагини ташкил қиладиган аморализм, лоқайдлик, «ўзи учун яшаш» каби иллатларнинг моҳиятини чуқурроқ англашимизга ёрдам беради. Чунки, ахборот асрида бугун виртуал ҳаёт, онгни қайта дастурлаш, дезинформация, мияни ювиш, мафкуравий зомби қилиш, «оммавий маданият» каби янги илмий категорияларнинг қалқиб чиқиши – бевосита ёшлар фалсафий дунёқараши учун таҳдидли муаммолар янада чигал тус олиши дан дарак бермоқда. 21 ТАҲДИДЛИ МУАММОЛАР
22 Бугун мамлакатимизда мазкур жараёнларда таълим-тарбиянинг моҳиятига жиддий эътибор берилган бир пайтда таълим- тарбияда либераллик хусусида тўхталиш зарур. Зотан, ҳозирги пайтда одамларни ғарб ва шарқ маданияти тўқнашуви доирасидаги турли менталитет, сиёсий қадриятларни яхлит қолипга солишга уриниш тенденциялари хавотирга қўймоқда. ЯНГИ АХБОРОТ ТЎЛҚИНИ
23 Чунки, электрон оммавий коммуникациялар бугун чегара билмас қудратга эга, улар қисқа муддатда минг йиллик маданиятни оёқости, бадном қила олиш хусусиятлари билан бизга маълум бўлмоқда. Ёшлар қатламида эски анъанавий қадриятларни рад этиш, жумладан, кўпроқ оила, жамият масалаларида либерал ёндашувларга мойилликнинг кучайиши айни шу янги ахборот тўлқини орқали юз бермоқда.
24 24 ЯНА БИР МУҲИМ ЖИҲАТИ – жамиятнинг маънавий қўрғони бўлмиш оила инқирозининг ғарбдаги шиддати ёшлар дунёқарашида салбий асоратини қолдирмоқда. Бу борада авлодлар ўртасидаги мулоқотнинг даражаси, руҳий интеллектуал салоҳиятнинг бир-бирига боғлиқлиги таянч куч тарзида ўзини намоён қилиши муҳим роль ўйнаши керак эди.
25 25 Tеле-радио ахборотни ёшлар хуш кўради, аммо у тез унутилиш хусусиятига эга, матбуотдаги ахборот кечроқ берилса-да, унинг таҳлилий характери кўпроқ хотирамизда тасаввурларимизнинг жамланишига кўмаклашади, деган қарашлар масалани ойдинлаштиришга ёрдам беради. ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР
26 Бу ўринда таҳлилчиларнинг Интернет оламининг ахборот маконида мутлақо бошқа бир дунёлигига қайта-қайта ишора қилаётганини алоҳида қайд этиш керак. Бу тизим ёшларнинг аксариятини ўзининг домига тортиб бўлди. Яъни, «Facebook», «Twitter», «Одноклассники» ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар онгига Интернет қандай кучли таъсир ўтказаётганини кўриш мумкин...
27 27 Бугунги кунда учинчи минг йилликдаги оммавий ахборот коммуникацияларининг тараққиёти халқаро хавфсизликнинг барча асосий параметрларини ўзгартирмоқда. Агар хавфсизлик тушунчаси илгари ҳарбий кучлар мувозанати, конфликтлар даражаси ва жаҳон уруши таҳдиди, жумладан, қуролланиш пойгасини тўхтатиш каби омилларга боғлиқ бўлган бўлса, эндиликда «ноанъанавий» таҳдидлар билан курашиш биринчи поғонага чиқди.
28 Агар ўтмишда стратегик жиҳатдан жойларда разведка ва контрразведка устуворлик қилган бўлса, уларнинг ўрнини ахборот ва мафкура оқимларини таҳлил қилиш эгаллаб бормоқда. Улар орасидан агрессив бузғунчи ахборот ва ғоя фантомларини белгилаб олиш ва ўз вақтида фош қилиш таълим-тарбия доирасидаги давлат сиёсатининг муҳим бўғинига айланди. Бу эса шу йўналишдаги курашда оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан унумли фойдаланиш масаласини тобора кучайтирмоқда. 28
29 29 «...ахборот оламидаги устунлик кўп нарсани ҳ ал этадиган бугунги вазиятда муста қ ил онг ва муста қ ил фикрга эга бўлган шахсни тарбиялаш масаласи нафа қ ат маънавий, керак бўлса, му ҳ им сиёсий а ҳ амият касб этади. Бу ўта му ҳ им вазифани амалга оширишда таълим-тарбия тизими, ижтимоий- сиёсий, маънавий-мафкуравий масалалар билан шу ғ улланадиган идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар ўз ҳ иссасини қ ўшиши табиий, албатта, лекин бу борадаги оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсир кучи бе қ иёс, десак, ҳ еч қ андай мубола ғ а бўлмайди».
30 Айтиш жоизки, ҳозирги кунда мамлакатимизда 1294 та оммавий ахборот воситаси фаолият юритиб, шундан 160 тага яқини газета ва журналлардир. 200 та веб-сайтнинг 30 фоиздан ортиғи болалар ва ёшлар мавзусини ёритишга қаратилган. Жумладан, ёшлар сиёсати йўналишида «Ёшлар» ва «Спорт» телеканаллари, Интернетдаги «ZiyoNET» ёшлар ахборот портали, 2863 та ахборот-ресурс маркази ташкил этилган, Интернетдан фойдаланувчиларнинг сони эса 10 миллионга яқинлашди ва уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этмоқда ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ
31 Бугунги кунда ёшларнинг аксарияти бўш вақтларини, ҳаттоки, таълим муассасаларида бўлиш пайтларини ҳам интернет- клубларда ўтказяпти. Натижада Интернет улар учун фақат ўйинлар оламига айланиб боряпти. Бундай ўйинлар бозорларда контрафакт дискларда сотилмоқда. ЁШЛАР ИНТЕРНЕТДА…
32 32 Қолаверса, Интернет тармоғида ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини тарғиб қиладиган 9 мингта, эротик мазмундаги 4 мингдан зиёд сайт мавжудлиги кўпчиликни ташвишга солмоқда. Компьютер ўйинларининг деярли ярмига яқини зўравонлик ва ёвузликни тарғиб қилмоқда, 42 фоиз бола ва ўсмирлар онлайн тизими орқали тарқатиладиган порнография таъсирига бутунлай қарам бўлиб қолган. Халқаро экспертлар дунё миқёсида 38 фоиз бола миллатчилик руҳидаги веб-саҳифаларни мунтазам кузатиб боришини аниқлашган
33 «ФЕЙСБУК ТВИТТЕР ЁШЛАРИ ДАВРИ»
34 Маълумки, ўтган 2012 йил давомида жаҳон омма вий ахборот воситаларининг аксарияти араб дунёсидаги айрим мамлакатлар ёшларининг вайронкор, тажовузкор хатти-ҳаракатлари тўғрисида ахборотлар бериб борди. Жумладан, бу ахборотлар баробарида мазкур давлатлар етакчиларининг кўпчилиги томонидан ёшлар тарбиясида сусткашликка йўл қўйилгани тўғрисида ҳам афсус- надомат билан қайд қилинди. Юқорида таъкидлаганимиздек, «Фейсбук твиттер ёшлари даври» ёшларнинг дунёқарашида ўзига хос чалкашлик ва мураккабликларни келтириб чиқариши равшанлашиб қолди.
35 МАЪНАВИЙ ИНҚИРОЗ Жаҳон ёшлари психологиясида оддий оилавий, ота- она-фарзанд муносабатлари, китоб мутолаа қилиш маданияти, диний-миллий қадриятларга бўлган муносабатлар совуқлашиб, бегоналашиш тенден- циялари кучайди. Электрон оммавий коммуникациялар инқилоби ёшлар тафаккурига катта куч билан кириб келди. Виртуал ҳаёт туфайли, масалан, Жанубий Кореяда бундан беш-олти йил муқаддам берилган маълумотларга қараганда, юз минглаб ёшлар ота- оналари билан гаплашмай қўйган.
36 Ривожланган давлатларнинг баъзи ёшларида эса одамовилик, окультизм, садизм, суидцидликка берилиш одатий воқеликка айланиб қолганини таъкидлаш лозим. Бундай сиёсий-маънавий тангликка кўпроқ ўша мамлакатлардаги муҳит сабабчи, улардаги ҳозирги мутлақ эркинлик даври ёшларнинг дунёқарашида маънавий инқирозни кучайтириб юборди.
37 Бугунги кунда четдаги айрим вайронкор кучлар томонидан миллий психология ва тафаккурни ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар глобал таҳдид даражасига айланмоқда. Ахборот маконидаги маънавий- маданий муаммолар абстракт назарий эмас, балки узоқни кўзлаган геосиёсий моҳият касб этмоқда. Аста-секин оммани бошқара оладиган ахборот технологиялари цивилизациялар руҳий оламининг ўзаги, ич-ичидан амалга оширишгача бўлган тажовузкор кўлам касб этмоқда. ВАЙРОНКОР КУЧЛАР
38 Тарбиявий ишлар тўғри йўлга қўйилган таълим муассасаларида талабаларда мустақил фикрга эга бўлиш, ўз кучига ишонч, ислоҳотларда фаол иштирок этиш, урф-одатларни, анъаналарни асраш, демократияга ҳурмат билан қараш, эзгу ғояларга садоқат, маърифатни ёт ғояларга қарши қўя билиш, огоҳликни, бунёдкорликни, маънавий юксакликни намоён этиш, жамоа ташкилотлари ишида фаол иштирок этиш, мафкуравий таҳдидга қарши кураш, глобаллашувнинг салбий жиҳатларини билиш, юрт тинчлигини сақлаш, демократиянинг экспорти моҳиятини фош этиш фазилатлари намоён бўлмоқда. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА
39 39 Шунингдек, айрим минта қ аларда ахборот асри туфайли ра қ обатнинг кескинлашуви ёшларда умумбашарий қ адриятларга нисбатан салбий муно сабатларининг кучайишига олиб келмо қ да. Дунёдаги хал қ аро сиёсатга таъсир қ илишга ҳ аракат қ илаётган ахборот ва мафкура марказлари журналистикасининг ди ққ ати айнан шу ну қ тага қ аратилди... ХАВФСИЗ ИНТЕРНЕТ МУАММОСИ
40 Юз минглаб ёшлар ота-оналари билан одатий мулоқотни йўқотмоқда, ёшлар ўртасида космопо литик-индивидуализм ғояларининг чуқурлашиб бораётганини афсус билан қайд этмоқчимиз. Шу тариқа хориж амалиётида ҳам хавфсиз интернет тушунчасига ёндашувлар кўпайди.
41 Европа хавфсизлик кенгашида интернет муаммолари вақти-вақти билан муҳокама қилинмоқда. Масалан, Германияда 1997 йилдан бошлаб ёшларга зарар келтириши мумкин бўлган материалларни текширадиган федерал бошқарма фаолият кўрсатмоқда. Унинг ваколатлари доирасига нобоп ва сотишга рухсат этилмаган маҳсулотларнинг (ОАВ, китоблар, видеофильмлар ва компьютер ўйинлари) рўйхатини тузиш ва мазкур йўналишда қонунбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари киради. ХАВФЛИ АХБОРОТ… …ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК
42 Ҳозирги вақтда Голландия, Швейцария, Дания, Япония, Хитой, Ўзбекистон, Россия каби давлатлар қонунчилигида ёшларнинг руҳияти ва маънавий ўсишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ахборотларни тарқатгани учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.
43 43 Зотан, ёшларнинг психоэмоционал аҳволини ташқаридан туриб назорат қилиш имконияти кучайиб кетаётир. Хусусан, сиёсий можаролар кучайган бир паллада инсон онги ва тафаккурига сиёсий-ғоявий тазйиқ ўтказиш, унинг таъсири ва инсон томонидан (далилларнинг сохталашуви, зомбилаштириш кабилар) натижасида қарор қабул қилиш ҳолатлари яққол сезилмоқда. Бу ерда яна бир бор мамлакатимизда ахборот хавфсизлиги тушунчасини ўзида комплекс қамраб олиши мумкин бўлган сиёсий омиллар ҳақида ҳам сўз айта олишга қодир замонавий методологик тадиқиқотларга ишора қилмоқчимиз. БУ НИМАГА ИШОРА?
44 44 Ҳозирги пайтда радикал диний гуруҳлар интернет орқали узоқ минтақалардан туриб ҳеч бир тўсиқсиз мусулмон жамиятлари ёшларига ўз таъсирини ўтказиш имкониятига эга. Диний ақидапарастларнинг Интернет тармоғига муносабатидан шу нарса маълум бўлмоқдаки, уларда бу тармоқ стратегик восита сифатида баҳоланиб, улар биринчи навбатда ғоявий- мафкуравий хуружни айнан интернетдан фойдаланган ҳолда мувофиқлаштириш йўлига шиддат билан киришди. ҒОЯВИЙ-МАФКУРАВИЙ ХУРУЖНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ
45 ЖУМЛАДАН ТАҲЛИЛЛАР: – диний ақидапарастликни ёйиш орқали Ўз бекистонда демократик ислоҳотларга, давлатга ишончни йўқотишга уриниш; – диний экстремизм тарафдорлари диндорларнинг умумий сонига нисбатан жуда озчиликни ташкил этсада, уларнинг таъсирига тушганлар ҳисобидан жамиятда муте ва қарам, фаолиятсиз кишилар сонини орттириш; – диндорларни сунъий равишда «сохта» ва «ҳақиқий»га ажратиб, уларнинг ўртасида қарама- қаршиликларни келтириб чиқариш ва шу тариқа хориждаги нотинч ҳудудларда жангариларни тайёрлаш учун замин тайёрлаш;
46 – Ғарбга «исломлаштирилган», Шарққа эса аксинча, «динсиз», «даҳрий» шаклда кўрсатиб, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига путур етказишга уриниш, ислом цивилизацияси билан ноисломий цивилизациялар ўртасида ялпи қарама-қаршиликни кучайтириш каби жараёнлар орқали ўзини кескин намоён қилаётгани ўринли тарзда қайд этилди.
47 47 Демак, диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг олдини олиш, унга нисбатан кескин чоралар механизмини ишлаб чиқиш ҳар бир суверен давлат учун асосий вазифалардан бири бўлиб қолаверади. Ислоҳотлар тақдири, демократлаштиришнинг самарали натижалар бериши ва истиқболи эса кўп жиҳатдан оммавий ахборот воситаларининг ёшларда ижтимоий-сиёсий фаоллик, ақл-заковат ва фидоийлик фазилатларини шакллантирадиган муҳим институт сифатидаги вазифасини қай дара жада бажараётгани билан боғлиқ бўлиб қолаверади. ЖАМИЯТ УЧУН ЭНГ АСОСИЙ МАСАЛА
48 Замонавий дунёнинг геосиёсий харитасидаги сўнгги жиддий ўзгаришлар айнан ёшлар қатламининг дунёқараши, хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ экани барчамизга аён ҳақиқат. Ахборот дунёсидаги инқилобий ўзгаришлар эса ёшлар тарбияси билан машғул барча мутахассислардан глобаллашувнинг салбий тенденцияларидан келиб чиқадиган асосий муаммоларни қайта, янгича руҳда англашни тақозо қилмоқда. БУНИ ҲАММАМИЗ ЧУҚУР АНГЛАБ ОЛИШИМИЗ ЗАРУР
49 ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РА Ҳ МАТ!!! Тузувчилар: М.Қуронов, Д.Муитов, О.Мусурмоныулов, О.Бозоров.
Еще похожие презентации в нашем архиве:
© 2024 MyShared Inc.
All rights reserved.