Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифаси, аҳамияти ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИ Доц. Усманов С.А.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий веб-сайти (Ҳукумат портали) (
Advertisements

Мавзу: С++ да кўрсаткичлари ва иловалари. Массивлар. Маъруза режаси Хотирани динамик тақсимлаш. С++ да кўрсаткичлари. Адреслар арифметикаси. Массивлар.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ қарори «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚИЗИЛ КИТОБИ» ТЎҒРИСИДА Вазирлар Маҳкамаси қарор.
ГЕОАХБОРОТ ТИЗИМЛАР. ОФИСНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ Режа. 1. Геоахборот тизимлари ва технологиялари. 2. Офисни автоматлаштириш.
Маъруза 8. Марказий (перспектив) проекциялар Мақсад: Геометрик проекцияларни, хусусан марказий проекцияларни ўрганиш. Калит сўзлари: Геометрик проекциялар,
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОНУН– ҚОИДАЛАР 1.1. НЕФТЬ-ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА УС- КУНАЛАРИ ФАНИНИНГ МАЗМУНИ ВА МАҚСАДЛАРИ.
ИНТЕРНЕТ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ХИЗМАТЛАРИ. Мавзулар Ижтимоий тармоқ тушунчаси; Ижтимоий тармоқларнинг мақсад ва вазифалари; Одноклассники (odnoklassniki.ru)
Асаб касалликлари фанининг Нейростоматологик синдромлар мавзусини ў қ итишда мультимедиа та қ димотларини яратишнинг методик асослари Маърузачи: Рахматуллаева.
ORACLE маълумотлар базасида заҳиралаш ва тиклаш Сайфиев Ж.Ф.
ИНФОРМАЦИЯ Ахборот (лотинча informatio) – тушунтириш, таништириш,баён этиш) Ахборот турлари: узлуксиз ва узилишли.
Н.Рустамова. Режа: 1 Олий таълим тизимини модернизация- лашнинг устувор йўналишлари. 2 Инновацион таълим технологияларининг моҳияти, турлари ва назарий.
Э-портфолиони яратиш. Э-портфолиони тузишда қўлланиладиган дастурий таъминот MS Power Point MS Power Point.
Лизинг – бу молиявий о қ имингизни режали бош қ ариш Сиз лизинг шартномаси амал қ илиши муддатида ўз бизнесингиз бюджетини ани қ хисоблаш ва корхонангиз.
2-маъруза Технологияни асосий тараккий йуналишлари. Асосий техник иктисод курсаткичлари.
Режа: 1. Касб-ҳунар таълимини бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлаш 2. Дуал таълим тизими моҳияти 3. Таълимни ишлаб чиқариш орқали амалга ошириш.
ИНФОРМАТИКА, АВТОМАТЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРУВ КАФЕДРАСИНИНГ ЯНГИ 2018/2019 ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА ҲАРАКАТ ДАСТУРИ.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш фанидан Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръатига таъсир этувчи.
Компьютер техникаси ривожланиши тарихи. Эрамиздан аввалги 30 минг йил аввал Археологик қазил- малардан топилган тугунли арқончалар, кемтилган таёқчалар.
Youtube Youtube дан фойдаланган ҳолда, сиз видеони топишингиз, видеони баҳо (юлдузча)лар қўйиш орқали баҳолашингиз, ўз видеоингизни кўчириб, дўстларингиз.
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИ КАФЕДРАСИ ТАРМОҚ ПРОТОКОЛЛАРИ фаниТАРМОҚ ПРОТОКОЛЛАРИ фани Маърузачи:
Транксрипт:

Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифаси, аҳамияти ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИ Доц. Усманов С.А.

1.Малышев В.В., Карп К.А. и другие. Надежность сложных технических систем. – М.: Изд-во МАИ, – 64 с. 2. Kolowrocki K., Soszyńska-Budny J. Reliability and Safety of Complex Technical Systems and Processes: Modeling-Identification- Prediction-Optimization. – London, Dordrecht, Heildeberg, New York, Springer, Техническая эксплуатация автомобилей. Учебник для вузов. Под. Редакции д.т.н. проф. Е.С. кузнецова. 4- с изд. Перераб. И дополн. М: Наука с. 4. Автомобиллар техник эксплуатацияси. Қайта ишланган ва тўлдирилган русча 4- нашрдан (проф. Кузнецов Е.С. тахрири остида) таржима проф. Сидиқназаров Қ.М. Умумий таҳрири остида, Тошкент Woris- Nashriyot 2006 й б. 5. Сидиқназаров Қ.М. Автомобиллар техник эксплуатацияси. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги автотранспорт олий ўқув юртлари талабалари учун, ТошкентWoris- Nashriyot 2008 й б Адабиётлар

1. Кириш Транспорт воситалари ва тизимлари (ТВ ва Т)нинг ишончлилиги, тизимни иш самарадорлиги нуқтаи назаридан этарли даражада тўлиқ тавсифлайдиган эҳтимолли кўрсаткич орқали, яъни – тизимнинг ишлаш сифати тавсифининг математик кутилиши ҳисобланадиган иш сифати кўрсаткичлари билан баҳоланади. Ушбу кўрсаткичлар тизимларнинг зарурий тузилмавий захираларини аниқлайди. Транспорт воситалари ва тизимларнинг масалан, автомобилларнинг ишончлилигини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, эксплутациявий бузилишларнинг катта қисми тадрижий хусусиятга эга ва бу жараён тизимнинг жадал суръатларда эскириши билан боғлиқ.

1. Кириш баҳолаш масаласининг асосий моҳияти - уни ташкил этувчи элементлари бузилишининг, тизим иш сифатига, унинг натижавий самарадорлигига таъсирини аниқлаши билан белгиланади. таъминлаш муаммоларини ҳал қилиш учун уларни яратиш ва қўллаш жараёнини бошқаришнинг дастурий- мақсадли усулидан фойдаланилади. миқдорий ўлчови сифатида бузилмасдан ишлаш эҳтимолиги қабул қилинади ва у вақт бўйича бузилишларнинг юзага келиш қонуниятларини тавсифлайди. ТВ ва Т нинг ишончлили гини ТВ ва Т ишончлили гининг

2. Фаннинг мақсади ва вазифаси, аҳамияти ТВ ва Тни эксплуатация қилишда асосий вазифалардан бири, уларнинг ишлаш қобилиятини, яъни уларга юклатилган вазифаларни қай даражада бажара олиш қобилиятини аниқлаш ҳисобланади. сингдирилади таъминланади намоён бўлади Бундай қобилият буюмнинг ишончлилигига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлиб, у лойиҳалаш даврида буюмга сингдирилади, уни тайёрлаш пайтида таъминланади ва эксплуатация жараёнида намоён бўлади.

2. Фаннинг мақсади ва вазифаси, аҳамияти Ушбу фан миқёсида Транспорт воситалари ва тизимлари ишончлилигининг асосий тушунчалари ва таърифлари, яъни ишончлиликнинг асосий сифат кўрсаткичлари, масалан, бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги, бузилишлар частотаси, жадаллиги, бузилишгача ўртача ишлаш муддати, бузилишлар оқими параметри каби масалалар кўриб чиқилади. Транспорт воситалари ва тизимларни эксплуатацияси амалиётида кўп ҳолларда эҳтимолли жараёнлар билан ишлашимизга тўри келади ва шу сабабли биз ишончлилик кўрсаткичларни аниқлайдиган тасодифий миқдорларнинг (ўзгарувчиларнинг) энг кўп қўлланиладиган тақсимланиш қонуниятларини алоҳида кўриб чиқамиз.

2. Фаннинг мақсади ва вазифаси, аҳамияти Кўпгина ТВ ва Т, уларнинг элементларининг ишончлилик кўрсаткичлари фақат синов натижалари билан аниқланиши мумкин. Ушбу фан миқёсида ТВ ва Т, уларнинг элементларининг ишончлилиги бўйича статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш методологияси алоҳида қараб чиқилади.

2. Фаннинг мақсади ва вазифаси, аҳамияти Машиналарнинг ишончлилигини ва иш қобилиятини эксплуатация жараёнида белгиланган даражада таъминлаб туриш жуда мураккаб вазифа бўлиб, фойдаланувчиларга трибология, кимёвий метеорология, физика ва унга яқин бўлган бошқа соҳаларда маълум билимлар зарур бўлади. Бундан ташқари, эксплуатациявий ишончлилик даражасини бошқариш учун эҳтимоллар назарияси ва математик статистика бўйича билимлар талаб қилинади, чунки Транспорт воситалари ва тизимларнинг ишончлилиги эҳтимолли хусусиятга эга.

2. Фаннинг мақсади ва вазифаси, аҳамияти Демак фаннинг мақсади талабаларда автомобиллар ва бошқа шу каби Транспорт воситалари ва тизимлар ишончлилиги ва улардан фойдаланиш технологияси бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган. Ушбу фанни ўрганиш жараёнида талабалар, ТВ ва Т нинг ишлаш қобилиятини таъминлаш, ишончлиликнинг асосий хусусиятларини ҳисоблаш кўникмалари соҳасида билимларга эга бўладилар ва автомобил транспорти ишлаш қобилияти кўрсаткичларини прогноз қилиш методларини ўзлаштирадилар.

2. Фаннинг мақсади ва вазифаси, аҳамияти