ГЕЛЬМИНТОЗЛАРНИНГ ТАШХИСОТИ, ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКАСИ Маърузачи: Умумий эпидемиология йўналиши 2-босқич магистри Калниязова И.Б. ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
Мавзу: С++ да кўрсаткичлари ва иловалари. Массивлар. Маъруза режаси Хотирани динамик тақсимлаш. С++ да кўрсаткичлари. Адреслар арифметикаси. Массивлар.
Advertisements

Бепуштлик этиологияси, патогенези ва таснифи, текширув усуллари ва даволаш.
Гломерулонефрит 402-ДИ Болтаев Бобурбек. Режа: Соғлом буйрак: – анатомия ва физиологияси Ўткир гломерулонефрит: – Эпидемиология – Этиология – Патогенез.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий веб-сайти (Ҳукумат портали) (
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ қарори «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚИЗИЛ КИТОБИ» ТЎҒРИСИДА Вазирлар Маҳкамаси қарор.
1 КАЛКОНСИМОН БЕЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ВМОФ хирургия кафедраси профессори Г.М.Хо д жиматов Ассистент: А.М.Мамадиев.
ИНТЕРНЕТ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ХИЗМАТЛАРИ. Мавзулар Ижтимоий тармоқ тушунчаси; Ижтимоий тармоқларнинг мақсад ва вазифалари; Одноклассники (odnoklassniki.ru)
КОМА. Тошкент тиббиёт академияси Неврология кафедраси Зарифбой Ибодуллаев © Z.Ibodullaev. ©
Youtube Youtube дан фойдаланган ҳолда, сиз видеони топишингиз, видеони баҳо (юлдузча)лар қўйиш орқали баҳолашингиз, ўз видеоингизни кўчириб, дўстларингиз.
ЭПИЛЕПСИЯ. Тошкент тиббиёт академияси Неврология кафедраси Зарифбой Ибодуллаев © Z.Ibodullaev. ©
Асосий имконият ва мақсадлари. Матн мухаррири - Матнли хужжатни яратиш, тахрирлаш, форматлаш, сақлаш ва босиб чиқаришга тайёрлаш учун мўлжалланган компьютер.
Мавзу: Оқсиллар биосинтези Мавзу: Оқсиллар биосинтези.
Маъруза 8. Марказий (перспектив) проекциялар Мақсад: Геометрик проекцияларни, хусусан марказий проекцияларни ўрганиш. Калит сўзлари: Геометрик проекциялар,
Асаб касалликлари фанининг Нейростоматологик синдромлар мавзусини ў қ итишда мультимедиа та қ димотларини яратишнинг методик асослари Маърузачи: Рахматуллаева.
Хасанова Малохат Уткировна. Бронхоспастик синдроми деганда сурункали упка обструктив касалликлари ва бронхиал астма тушунилинади.
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОНУН– ҚОИДАЛАР 1.1. НЕФТЬ-ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА УС- КУНАЛАРИ ФАНИНИНГ МАЗМУНИ ВА МАҚСАДЛАРИ.
Лизинг – бу молиявий о қ имингизни режали бош қ ариш Сиз лизинг шартномаси амал қ илиши муддатида ўз бизнесингиз бюджетини ани қ хисоблаш ва корхонангиз.
ORACLE маълумотлар базасида заҳиралаш ва тиклаш Сайфиев Ж.Ф.
Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифаси, аҳамияти ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИ Доц. Усманов С.А.
2-маъруза Технологияни асосий тараккий йуналишлари. Асосий техник иктисод курсаткичлари.
Транксрипт:

ГЕЛЬМИНТОЗЛАРНИНГ ТАШХИСОТИ, ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКАСИ Маърузачи: Умумий эпидемиология йўналиши 2-босқич магистри Калниязова И.Б. ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

2 Гельминт сўзи грекча «гельминс» сўзидан олинган бўлиб, «гижжа, қурт» деган маънони билдиради. Улар келтириб чиқарадиган касалликлар гельминтозлар деб аталади. Гижжаларнинг лотинча номланишига «оз» ёки «ёз» қўшимчасини қўшиб, улар келтириб чиқарадиган касалликлар номланади. Гижжалар паразитар касалликлар (грекча «паразитос» - «текинхўр» деган маънони англатади) тоифасига кириб, инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар тўқималари ва органлари ҳисобига ҳаёт кечирувчи организмлардир.

3 Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, гельминтозларнинг дунёда тарқалиши қуйидагича: дунё аҳолиси сони 6 миллиард бўлса, гельминтозлар билан зарарланганлар сони 1,4 миллиард, яъни 23,3 % фоиз ёки ҳар 4 киши гельминтоз (гижжа) лар билан касалланган. Гижжа касалликлари одамларда, ҳайвонларда ва ўсимликларда учрайди. Ҳозирги кунда дунё бўйича одам организмида паразит (текинхўр)лик қилиб яшайдиган гижжаларнинг 270 дан ортиқ турлари маълум. Лекин шулардан 40 турдаги гижжалар инсонларни одатдаги доимий ҳамроҳи ҳисобланади ва сезиларли зарарланиш ўчоқларини келтириб чиқаради. Улардан ташқари, гижжалар ҳайвонлар, ўсимликлар ва бошқаларда учраб, инсонларга камдан-кам ва тасоддифий ҳолларда юқиб касаллик келтириб чиқариши мумкин.

4 Болаларнинг энтеробиоз, гименолепидоз билан касалланиши кескин ўсиб бормоқда. Катталарнинг аскаридоз, тениаринхоз, опистархоз, трихинеллез ва бошқа паразитозлар билан касалланиши кескин ўсиб бормоқда. Фактлар

5 Касалланишнинг ўсишига сабаблар Паразитларга қарши воситаларнинг етишмаслиги; Миграцион жараённинг интенсивлиги (давлат ичида); Даволаш муассасаларининг бирламчи звеносидаги шифокорларнинг паразитар патологияларни яхши билмаслиги Клинико-диагностик лабораторияларда паразитар касалликлар бўйича диагностика ишларининг етарли даражада малакавий эмаслиги Паразитлар билан зарарланганларнинг барчасини специфик даво билан таъминлашнинг имкони йўқлиги паразит ташувчилар сонининг ортишига олиб келади

6 Гельминтозларнинг эпидемиологик таснифи Касаллик манбаи, юқиш йўли ва омилига қараб гельминтозлар 3 та гуруҳга бўлинади: 1. Геогельминтозлар 2. Биогельминтозлар 3. Контагиоз гельминтозлар

7 Геогельминтозлар Геогельминтозлар (грекча «гео» - ер, «гельминс» - гижжа, қурт) касаллик қўзғатадиган гижжаларнинг личинкалари тупроқда ривожланиб, сўнгра одам организмида балоғатга етади ва кўпаяди. Улар ҳам 2 гуруҳга бўлинади: Етилган личинкали тухумлар оғиз орқали одам организмига тушганда касаллик юқади. Масалан: аскаридоз ва қилбош гижжалар. Тухумлар тупроқда вояга етган личинкаларга айланади, оғиз орқали ва тери орқали организмга киради ва касаллик келтириб чиқаради, ҳаттоки ичак ичида ўзидан ўзига юқтириш (аутосуперинвазия) кузатилиши мумкин. Масалан: анкилостома некатор ва стронгилоидоз.

8 Биогельминтозлар Биогельминтозлар (грекча сўздан олинган бўлиб, «био» - ҳаёт «гельминс» - гижжа, қурт) паразитнинг ривожланиши ва кўпайиши бир неча жонли, тирик организмда юз беради. Бунда оралиқ, охирги – асосий ҳўжайин ажратилади. Оралиқ ҳўжайин организмида паразитлар ривожланишининг дастлабки даври ўтади, асосий ҳўжайин организмида гижжалар ўсиб балоғатга етади. Буларга тениаринхоз, тениоз, описторхоз, дифиллоботриоз, клонорхоз, фасциолез, парагонимоз, эхинококкозлар ва бошқалар мисол бўла олади.

9 Контагиоз гельминтозлар Контагиоз гельминтозлар (лотинча «контактус» - «мулоқот» сўзидан олинган) қўзғатувчилар бир бемордан иккинчисига бевосита, оралиқ ҳўжайин иштирокисиз юқади. Буларга энтеробиоз, гименолепидоз ва бошқалар мисол бўла олади.

10 Гельминтозларни қўзғатувчисига қараб 3 та синфга ажратиш қабул қилинган Юмалоқ чувалчанглар – Нематодозлар Ясси (лентасимон) чувалчанглар – Цестодозлар Сўрғичли чувалчанглар – Трематодозлар

11 Юмалоқ чувалчанглар – Нематодозлар Энтеробиоз Аскаридоз Трихоцефалез Анкилостомидозлар Стронгилоидоз Трихинеллез Дракункулез Филяриатозлар

12 Ясси (лентасимон) чувалчанглар – Цестодозлар Тенидозлар: Тениаринхоз, Тениоз Гименолепидоз Дифиллоботриозлар Эхинококкоз ва альвеококкоз

13 Сўрғичли чувалчанглар – Трематодозлар Описторхоз [Opisthorchis felineus] [Opisthorchis viverrini] Фасциолезлар Fasciola hepatica (the sheep liver fluke) and Fasciola gigantica Шистосомозлар [Schistosoma mansoni] [Schistosoma haematobium] [Schistosoma japonicum] [Schistosoma mekongi] [Schistosoma intercalatum]

14 ЭНТЕРОБИОЗ Қўзғатувчиси – Enterobius vermicularis Ичак гельминтози, яширин клиник кечиши билан характерланади, ягона клиник белгиси – перианал соҳада қичишиш кузатилади (жинсий етилган урғочи гельминтларнинг тухум қўйиши ҳисобига). Урғочи гельминтнинг ҳаёт давомийлиги 110 кун. Инвазиянинг давомийлиги реинвазия ҳисобига узоқ вақтга чўзилиши мумкин.

Энтеробиоз қўзғатувчиси (острица) Enterobius vermicularis

Энтеробиоз қўзғатувчисининг ҳаёт цикли

17 Острицалар ҳаёт циклининг асосий хусусиятлари: Миграциясиз ривожланади Инсон организми билан кучсиз контактда бўлади Иммуногенлиги паст Ичак фазасининг патогенлиги суст

18 Энтеробиоз клиникаси ва ташхисоти Клиникаси. Урғочи острицанинг актив чиқишида касаллик перианал соҳа қичиши билан бошланади (юқишидан 35 кундан кейин). Бироқ перианал соҳадаги қичишиш ўртача 5% беморларда кузатилади. Манифест энтеробиоз умумий таъсирчанлик, ҳотира пасайиши, меҳнат қобилиятининг пасайиши, мактабда ўзлаштириш пасайиши, бош оғриши, иштаҳа пасайиши, қоринда оғриқ, тана вазнида дефицит бўлиши, уйқу бузилиши, нотурғун ич келиши. Асоратлари: вульвовагинит, аногенитал прурит. Ташхиси. Ташхис перианал соҳадан олинган намуна – суртма (қиринди) текширувида острица тухумлари топилиши, острицаларнинг актив ёки пассив чиқиши аниқланишига асосланиб қўйилади.

Энтеробиозни даволаш Энтеробиозни даволашда карбаматбензимидазол ҳосилалари (вермокс, медамин) бирмунча самарали натижа беради: Мебендазол (вермокс) – овқатланиш вақтида бир марталик ичишга буюрилади; 3 ёшгача бўлган болаларга – 0,025 г, 3-6 ёшдагиларга – 0,05 г, 7 ёш ва ундан катталарга – 0,1 г. Самарадорлиги – 80-87%. Медамин – суткасига 10 мг/кг дан 3 марта қабул қилиш учун (барча дозасини бирданига қабул қилиш мумкин), овқатдан кейин, кўп миқдордаги сув билан қабул қилинади. Самарадорлиги – 92%. Даволаш самарадорлигининг назорати даволаш курси тугагач 15 кундан кейин ўтказилади.

Гименолепидоз – антропоноз ичак гельминтози Ошқозон-ичак трактининг шикастланиши билан кечади. Қўзғатувчиси. Пакана гижжа (Hymenolepis nana) – одам ва баъзи сичқонсимон кемирувчиларда паразитлик қилади. Морфологияси: майда гермофрадит цестода, узунлиги 0,5-5,0 см, танаси та бўғимлардан тузилган, бошчаси 4 та сўрғич ва та илмоқчалардан иборат. Охирги бўғимлари тўлиқ етилган бўғимлардан иборат. Паразитнинг одам организмидаги ҳаёти давомийлиги 1- 2 ой. Бироқ, кўп марталик экзоген юқтириш, ичак ичида ўз-ўзига юқтириш (аутоинвазия) ёки такроран ўз-ўзига юқтириш (аутосуперинвазия) ҳисобига инвазия бирмунча узоқ давом этиши мумкин. Одам организмида юзлаб жинсий етилган гижжаларни аниқлаш мумкин.

21 Геминолепидоз Hymenolepis nana (Vampirolepis nana)

22 Гименолепидоз қўзғатувчиси – пакана гижжанинг ҳаёт цикли

23 Гименолепидознинг патогенези Гименолепидознинг патогенезида қуйидаги омиллар муҳим рол ўйнайди: Паразитнинг механик таъсири – личинкалар ичак ворсинкаларини шикастлайди, етилган гижжалар ичак шиллиқ пардасини жароҳатлайди. Токсик таъсири – паразит тўқималарни лизис қилувчи модда ишлаб чиқаради. Хўжайин организмининг паразит ишлаб чиқарган маҳсулотларига сенсибилизацияси Ферментатив жараёнларнинг бузилиши ва оқибатда дисбактериоз ривожланиши

24 Гименолепидознинг клиникаси Асосан субклиник кечади. Оғриқ синдроми: қориннинг ўнг ёнбош соҳасида жойлашган симилловчи ёки кесувчи, хуружли, овқат истеъмол қилишга боғлиқ бўлмаган оғриқлар, стеаторея ривожланади. Диспептик синдром: иштаҳа камайиши, кўнгил айниш, нотурғун бўтқасимон нажас. Астено-невротик синдром: бош оғриши, бош айланиши, умумий ҳолсизлик ва кучли чарчаш, таъсирчанлик, ҳотиранинг сусайиши, паришонҳотирлик, мушакларда талвасали тиришишлар, эпилептик тутқаноқлар, тери қоплами оқарган, озиб кетиш, тана ҳароратининг кўтарилиши. Энтерокиназа, ишқорий фосфатаза, фосфолипазаларнинг активлиги ошади. Баъзан гиповитаминоз (РР, С, В2)лар ривожланиши мумкин. Қонда трансаминазалар фаоллигининг ортиши жигар фаолиятининг бузилганлигидан, жигар катталашувидан дарак беради, пальпацияда оғриқли, асосан ёш болларда. Жигарнинг антитоксик фаолияти сусаяди.

25 Гименолепидознинг асоратлари ва ташхисоти Асоратлари: ошқозон ва 12-бармоқли ичак яра касалликларининг қўзиши, мезентериал лимфаденит. Ташхиси: нажасда гижжа тухумларининг топилишига асосланади. Бирмунча аниқ натижа берувчи усуллар: Калантарян, Фюллеборн, Като. Натив суртма кам эффектив. Ташхис сифатини ошириш мақсадида нажасни 3 марта кунлик интервал билан текшириш тавсия қилинади. Шу билан биргаликда беморга фенасал 0,5-1 г ва енгил ич сурувчи дори бериш лозим.

26 Даволаш. Гименолепидозни фенасал билан даволашнинг 2 та усули мавжуд: Фенасал бўлиб-бўлиб берилади: 2 та 4 кунлик цикл – кунига 4 марта қабул қилинади, 2 соатлик интервал билан. Цикллар орасида 4 кунлик танаффус қилинади. Фенасалнинг суткалик дозаси: 3-9 ёшли болалар учун – 3 г, 10 ёшдан катталар учун – 4 г. П.М.Лернер усули (Самарқанд тиббиёт институти) кундузги гельминтологик стационар шароитида даволаш учун мўлжалланган. Катталар ва 12 ёшдан катта болалар учун суткасига бир марталик қабулга 2 г фенасал кетма-кет 2 кун берилади. Кейин 5 кунлик танаффус билан яна 2 кун фенасал берилади. Бундай даво курси 5-7 марта такрорланади. Препаратни эрталаб овқатдан олдин берилади. Биринчи марта қабул қилаётган болаларга ич сурувчи воситалар тавсия қилинади. Суткалик дозалари: 9-11 ёшдагилар учун – 1,5-2 г; 6-8 ёшдагилар учун – 1,5 г; 3-5 ёшдагилар учун – 1 г; 3 ёшдан кичикларга – 0,5 г.

27 Даволаш самарадорлигини назорат қилиш. Эпидемиология ва профилактика. Даволангандан кейин 6 ой мобайнида ахлатнинг 4-6 марталик назорат таҳлилида гельминт тухумлари топилмаган ҳолларда бемор соғайган ҳисобланади. Биринчи текширув – даво курси тугагандан 15 кундан кейин. Инвазиянинг барқарор кечган ҳолларида (3 ва ундан ортиқ даво курсларидан кейин самарасизлик) кузатув муддати 12 ойгача чўзилади, назорат таҳлиллари сони 8-10 марта (6 таҳлил йилнинг 1 - ярмида, қолганлари йилнинг 2-ярмида) ни ташкил этади. Инвазия тарқалишининг сабаблари – санитария- гигиена қоидаларининг қўпол бузилиши, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик. Профилактика тадбирлари – жамоа (коллектив)га янги келаётганларни гименолепидозга текшириш.

28 Аскаридоз – антропоноз геогельминтоз Миграция фазаси 2 ҳафта давом этади. Ичак фазаси 1 йилгача давом этади. Миграция фазасининг патогенези: Личинкаларнинг травматик (механик) таъсири Паразит антигенларига сенсибилизация

29 Аскарида Ascaris Lumbricoides – ҳаёт цикл

30 Аскаридознинг ичак фазасида қуйидаги ўзгаришлар юзага келади Морфологик – ичак эпителийси мушак қаватининг гипертрофияси Физиологик – озиқ моддалар сўрилишининг пасайиши, озиқ моддалар массасининг тезда ичак бўшлиғидан ўтиб кетиши; оқсил, ёғлар сўрилиши ва ўзлаштирилишининг ёмонлашуви, витамин А танқислиги, витамин С камайиши, лактаза фаоллигининг ёмонлашуви (сут кўтара олмаслик) Клиник – қоринда оғриқ, сўлак оқиши, кўнгил айниш, қусиш, диарея, чарчаш, бош айланиши, уйқу бузилиши, вазн камайиши (интенсив аскаридозда).

31 Аскаридоз билан касалланган беморда аскаридаларнинг актив чиқиши

32 Аскаридозда ўлим ҳолатининг сабаблари қуйидагилар: Ичак тутилиши (кўпинча 5 ёшгача бўлган болаларда) Ичак перфорацияси (личинка ва етилган аскаридалар миграцион фаоллигининг ошиши оқибатида) билиар, панкреатик ёки жигар аскаридози (кўпинча катта ёшли аёлларда, ўт-тош касаллигининг манзарасини симуляция қилади) Аскаридали аппендицит Юқори нафас йўлларининг обтурацияси Тарқалган (диссеминирланган) аскаридоз – личинкаларнинг ички аъзоларга миграцияси натижасида юзага келади, ўлим ўпка эмболияси оқибатида содир бўлиши мумкин энцефалопатия – аскарон-энцефалопатия (кам учрайди)

33 Ташхисоти Ахлатда аскарида тухумларининг аниқланиши Ахлатда етилган аскаридаларнинг аниқланши Ошқозон ичак трактида патологик ўзгаришлар клиникаси мавжудлиги Эндоскопик, рентгенологик ва жарроҳлик амалиётларида аскарида личинкалари ва етилган аскаридаларнинг аниқланиши Яққол эозинофилия Махсус серологик реакцияларнинг позитивлиги (ИФА) Беморнинг эндемик воҳада бўлганлиги тўғрисида маълумот борлиги Қон зардобида ретинол миқдорининг камайиши

34 Аскаридозни даволаш Даволаш пайтида овқат рационидан карам, нўхат, дудламалар, ёғли гўштлар чиқариб ташланади. Мевалар шарбатларга алмаштирилади. Даволашда 5 та асосий препаратлар қўлланилади (самарадорлик – 80% гача): Пирантель памоат – бир марталик дозада 10 мг/кг (бир марталик максимал доза – катталар учун 750 мг) Декарис (левамизол) – болаларга бир марта дозада 5 мг/кг, катталарга бир марталик дозада – 150 мг. Мебендазол (вермокс) – барча гуруҳдаги беморлар учун бир марталик дозада 1 таблетка (100 мг) ёки 1 таблеткадан кунига 3 маҳал 3.

35 Аскаридозни даволаш Гельминтокс (неомицид) – биринчи куни бир марта берилади, худди шу дозада 3 ҳафтадан кейин такроран берилади. Бир марталик дозани дори воситаси шаклига ва беморнинг тана вазнига қараб белгиланади: 10 кг гача бўлган кўкрак ёшидаги болаларга – 1 та ўлчов қошиғида ёки 125 мг таблеткадан 1 та кг вазнли болаларга – 2 та ўлчов қошиғида ёки 125 мг таблеткадан 2 та кг вазнли болаларга – 3 та ўлчов қошиғида ёки 125 мг таблеткадан 3 та кг вазнли болаларга – 4 та ўлчов қошиғида ёки 125 мг таблеткадан 4 та кг вазнли болаларга – 5 та ўлчов қошиғида ёки 125 мг таблеткадан 5 та 75 кг вазнли катталарга – 6 та ўлчов қошиғида ёки 125 мг таблеткадан 6 та 75 кг ва ундан юқори вазнли катталарга – 8 та ўлчов қошиғида ёки 125 мг таблеткадан 8 та. Альбендазол – 2-12 ёшли болаларга – 200 мг (бир марта берилади), 12 ёшдан катта болаларга ва катталарга – 400 мг (бир марта берилади). Даволаш бошланганидан кейин 2-8 кун мобайнида аскаридалар ажралиб туриши ҳақида беморни ёки ота-онасини огоҳлантириш керак.

36 Профилактикаси Шахсий гигиенага риоя қилиш Сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш (етарлича ювилган ва термик ишлов берилган)

37 Тениаринхоз Taenia saginata

38 Tениаринхоз қўзғатувчисининг ҳаёт цикли

39 ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!