ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ қарори «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚИЗИЛ КИТОБИ» ТЎҒРИСИДА Вазирлар Маҳкамаси қарор.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий веб-сайти (Ҳукумат портали) (
Advertisements

Мавзу: С++ да кўрсаткичлари ва иловалари. Массивлар. Маъруза режаси Хотирани динамик тақсимлаш. С++ да кўрсаткичлари. Адреслар арифметикаси. Массивлар.
ИНТЕРНЕТ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ХИЗМАТЛАРИ. Мавзулар Ижтимоий тармоқ тушунчаси; Ижтимоий тармоқларнинг мақсад ва вазифалари; Одноклассники (odnoklassniki.ru)
Лизинг – бу молиявий о қ имингизни режали бош қ ариш Сиз лизинг шартномаси амал қ илиши муддатида ўз бизнесингиз бюджетини ани қ хисоблаш ва корхонангиз.
Маъруза 8. Марказий (перспектив) проекциялар Мақсад: Геометрик проекцияларни, хусусан марказий проекцияларни ўрганиш. Калит сўзлари: Геометрик проекциялар,
Компьютер техникаси ривожланиши тарихи. Эрамиздан аввалги 30 минг йил аввал Археологик қазил- малардан топилган тугунли арқончалар, кемтилган таёқчалар.
Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифаси, аҳамияти ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИ Доц. Усманов С.А.
Асаб касалликлари фанининг Нейростоматологик синдромлар мавзусини ў қ итишда мультимедиа та қ димотларини яратишнинг методик асослари Маърузачи: Рахматуллаева.
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОНУН– ҚОИДАЛАР 1.1. НЕФТЬ-ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА УС- КУНАЛАРИ ФАНИНИНГ МАЗМУНИ ВА МАҚСАДЛАРИ.
ГЕОАХБОРОТ ТИЗИМЛАР. ОФИСНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ Режа. 1. Геоахборот тизимлари ва технологиялари. 2. Офисни автоматлаштириш.
Youtube Youtube дан фойдаланган ҳолда, сиз видеони топишингиз, видеони баҳо (юлдузча)лар қўйиш орқали баҳолашингиз, ўз видеоингизни кўчириб, дўстларингиз.
Э-портфолиони яратиш. Э-портфолиони тузишда қўлланиладиган дастурий таъминот MS Power Point MS Power Point.
Н.Рустамова. Режа: 1 Олий таълим тизимини модернизация- лашнинг устувор йўналишлари. 2 Инновацион таълим технологияларининг моҳияти, турлари ва назарий.
ORACLE маълумотлар базасида заҳиралаш ва тиклаш Сайфиев Ж.Ф.
ИНФОРМАТИКА, АВТОМАТЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРУВ КАФЕДРАСИНИНГ ЯНГИ 2018/2019 ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК БЎЙИЧА ҲАРАКАТ ДАСТУРИ.
Асосий имконият ва мақсадлари. Матн мухаррири - Матнли хужжатни яратиш, тахрирлаш, форматлаш, сақлаш ва босиб чиқаришга тайёрлаш учун мўлжалланган компьютер.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш фанидан Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръатига таъсир этувчи.
Рахманов Қурбон Содикович Бошқарувда ахборот-коммуникация технологиялари кафедраси мудири Интерактив давлат хизматларини такомиллаштиришнинг долзарблиги.
2-маъруза Технологияни асосий тараккий йуналишлари. Асосий техник иктисод курсаткичлари.
Режа: 1. Касб-ҳунар таълимини бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлаш 2. Дуал таълим тизими моҳияти 3. Таълимни ишлаб чиқариш орқали амалга ошириш.
Транксрипт:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ қарори «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚИЗИЛ КИТОБИ» ТЎҒРИСИДА Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг Қизил китоби «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби»ни юритиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, «Ўзбекбалиқ» концерни, Ўзбекистон балиқчилик хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига юклатилсин. Қизил китоб Ўзбекистоннинг ёввойи ҳайвонлари ва ўсимликларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган бундай ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари (кенжа турлари, популяциялари)нинг аҳволи ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуидан иборат бўлиши керак. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сонли қарори таҳририда)қарори

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Давлат табиатни му ҳ офаза қ илиш қ ўмитаси билан биргаликда Қ изил китобни юритиш билан бо ғ ли қ ишларни мабла ғ билан таъминлаш тартибини ишлаб чи қ син. 3. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни му ҳ офаза қ илиш қ ўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва бош қ а манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда «Ўзбекистон Республикасининг Қ изил китоби» тў ғ рисидаги Низомни ишлаб чи қ син ва тасди қ ласин. 4. Ҳ айвонлар ва ўсимликлар турлари ҳ олатини та ҳ лил қ илиш ва уларни Қ изил китобга киритиш ёки ундан чи қ ариш ҳ а қ идаги тавсияларни ишлаб чи қ иш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни му ҳ офаза қ илиш қ ўмитаси ҳ узурида «Ўзбекистон Республикасининг Қ изил китоби»ни юритиш бўйича идоралараро комиссия тузилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни му ҳ офаза қ илиш қ ўмитаси Идоралараро комиссиянинг шахсий таркибини ва у ҳ а қ даги Низомни тасди қ ласин. Идоралараро комиссиянинг та қ дими бўйича ҳ айвонлар ва ўсимликларни Қ изил китобга киритиш ёки ундан чи қ ариш тў ғ рисидаги қ арор Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни му ҳ офаза қ илиш қ ўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан бош қ а манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳ олда қ абул қ илинади. Давлатлараро ва Хал қ аро Қ изил китобларга киритилган ҳ айвонлар ва ўсимликларнинг турлари, агар ҳ айвонлар ва ўсимликларнинг бу турлари республика ҳ удудида ва қ тинча ёки доимий яшаса ёки ўсса, «Ўзбекистон Республикасининг Қ изил китоби»га киритилиши керак.

5. Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлаш ва ўсимликларни йиғиштириб олиш ман этилсин, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир. (5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сонли қарори таҳририда)қарори Кўрсатиб ўтилган ҳайвонлар ва ўсимликларни, уларнинг инлари, тухумлари, мевалари, уруғларини, шу ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бўлаклари ҳамда ҳаёт фаолияти маҳсулотларини овлаш (йиғиштириб олиш), ташқарига олиб кетиш ҳамда Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликларга зарар етказадиган ҳайвонлар ва ўсимликларни олиб келиш фавқулодда ҳолларда ва фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин. 6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг буюртмасига кўра Қизил китобнинг 10 йилда камида бир марта қайта нашр этилишини таъминласин. 7. Давлат, кооператив, бош қ а жамоат ташкилотлари ҳ амда фу қ аролар Қ изил китобга киритилган ҳ айвонлар ва ўсимликларнинг нобуд бўлиши ҳ а қ идаги ани қ ланган барча ҳ оллар ҳ а қ ида давлат табиатни му ҳ офаза қ илиш органларига хабар қ илишлари шарт, бундан таш қ ари ҳ айвонларнинг оммавий нобуд бўлиши ёки оммавий касалланиши ҳ оллари ҳ а қ ида эса зудлик билан ветеринария ва санитария назорати органларига хабар беришлари керак.

8. «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби»га киритилган ҳайвонлар ва ўсимликларни ғайриқонуний овлаш ёки йўқ қилиш натижасида етказилган зарар миқдорини ундириб олиш учун қатъий баҳолар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади. 9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРнинг камдан- кам учрайдиган ва йўқолиб кетиши хавфи бўлган ҳайвон ва ўсимликлари турлари дафтари «Ўзбекистон ССРнинг Қизил дафтари»ни таъсис этиш тўғрисида» 1978 йил 27 сентябрдаги 564-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (ЎзССР ҚТ, 1978 й., 9-сон, 33-модда). Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ Тошкент ш., 1992 йил 9 март, 109-сон

Мамлакатимизнинг Марказий Осиё минтақасидаги бир қанча биогеографик ва иқлим шароитлари туташган ҳудудда жойлашгани юртимиз табиати, биологик ресурсларининг ниҳоятда хилма-хиллигини белгилашда катта ўрин тутади. Хусусан, чўл, саҳро ва даштлардан иборат кенг текисликлар, яйловлар, тўқайзорлар, ўрмонлар, сув ҳавзалари, тоғлар, табиий ва маданий ландшафтлар ўзига хос экотизимларни ташкил этади. Юртимиз фаунаси жуда қадимдан табиий муҳитда содир бўлган тадрижий жараёнларда шаклланган бўлиб, у мураккаб генетик ришталар билан ўзаро узвий боғланган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институти Умуртқали ҳайвонлар лабораторияси маълумотларига кўра, Ўзбекистон фаунасининг биохилма-хиллиги га яқин турни қамраб олган ва улардан га яқини ҳайвонлар ҳисобланади.

Булар ичида 695 турдаги умуртқали ҳайвонлар, шу жумладан 105 турдаги сутемизувчилар, 441 турдаги қушлар, 63 турдаги судралиб юрувчилар, 2 турдаги амфибиялар ва 84 турдаги балиқлар ҳамда 15 мингдан ортиқ умуртқасиз ҳайвон турлари мавжуд. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидан бошлаб атроф табиий муҳитга антропоген таъсирнинг ҳамда табиатдан фойдаланишнинг интенсив равишда кучайиши Орол денгизи ва Оролбўйи минтақасида экологик фалокатга олиб келди. Шунингдек, текисликлардаги йирик дарёлар ўзанларидаги тўқайзорларнинг қисқариши ҳамда очиқ сув ҳавзаларида сув режимининг ўзгариши туфайли ёввойи ҳайвонлар яшаш жойлари сезиларли камайди. Бу жараёнда ов қилиш объектлари сифатида катта амалий аҳамиятга эга бўлган сут эмизувчилар ва қушлар йирик турларининг кўп миқдорда овланиши ташқи таъсирга унчалик чидамли бўлмаган, экотизимларда тарқалиши чекланган ёввойи ҳайвонларнинг эндемик турларига ўз таъсирини ўтказди.

Жумладан, Орол сулаймон балиғи, Турон йўлбарси, гепард, туркман қулони каби ҳайвонлар умуман йўқ бўлиб кетди. Қоплон, сиртлон, Сирдарё ва Амударёнинг кичик ва катта куракбурунлари каби турларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфи мавжуд. Умуман олганда, табиатда кечаётган турфа жараёнлар туфайли бугунги кунда 24 турдаги сутемизувчи, 51 турдаги қушлар, 16 турдаги судралиб юрувчилар, 18 турдаги балиқлар, халқасимон чувалчангларнинг 3 тури малюскаларнинг 15 тури, бўғимоёқлиларнинг 62 тури Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган. Айтиш ўринлики, кейинги йилларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар барқарор ривожланиши учун табиатни муҳофаза қилиш ва хилма-хил биологик ресурсларни сақлаб қолиш катта аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли мамлакатимиз қатор муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилди. Айни пайтда эса ушбу ҳужжатлар тамойилларидан келиб чиққан ҳолда биохилма-хилликнинг ажралмас таркибий қисми сифатида биологик ресурсларни, шу жумладан, табиий ўсимликларни, бой ҳайвонот оламини, улар ўсадиган ва яшайдиган муҳитнинг бир бутлигини ҳамда генетик фондини сақлаб қолиш ва қайта тиклаш бўйича маълум тажриба тўпланди.

Бу борадаги ишларнинг самараси сифатида мамлакатимизнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимига кирувчи 9 та давлат қўриқхоналарида, иккита миллий боғда, 10 та давлат буюртма қўриқхоналарида, 6 та табиат ёдгорликларида ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ҳамда табиий кўпайиши учун шароитлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августдаги қарори билан йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистонда Мингйиллик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларида белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек, Амударё делтасида табиий тўқайзорларни, биологик ресурсларни муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва такрор етиштириш ҳамда улардан барқарор фойдаланиш мақсадида Қуйи-Амударё давлат биосфера резервати ташкил этилгани ҳам бу борада яна бир муҳим қадам бўлди. Ҳозирда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни ярим тутқинлик шароитида купайтириш, уларни сақлаб қолиш ва сонини тиклаш истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. Ана шундан келиб чиққан ҳолда Бухоро вилояти «Жайрон» Экомарказида, Пешку туманидаги «Emirates Birds Breeding», Навоий вилоятининг Кармана туманидаги «Emirates Centre for Conservation of Houbara» масъулияти чекланган жамиятларида Халқаро «Қизил китоб»га ва Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган қулон, жайрон, Прежевалский оти, Бухоро қўйи каби ёввойи ҳайвонларни ва йўрға тувалоқ қушини кўпайтириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Амалиётдан маълумки, биологик организмлар, шу жумладан ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш жойларини муҳофаза қилиш бўйича амалдаги қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш, янги қонунларни қабул қилиш орқали уларнинг табиатда йўқ бўлиб кетиш хавфини олдини олиш ва бартараф қилиш мумкин. Қайд этиш жоизки, мамлакатимиз ҳудудида яшайдиган ҳайвонот оламини, шу жумладан, кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, уларнинг популятсияларини қайта тиклаш ҳамда яшаш муҳитини сақлаб қолиш борасидаги муносабатларни тартибга солишда 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни меъёрларига асосланган ҳолда иш юритилади. Лекин кейинги вақтларда таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, биохилма-хилликнинг ажралмас қисми сифатида ёввойи ҳайвонларнинг генофондини мажмуавий муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан қонун ҳужжатлари қўлланилиш амалиётининг самарадорлигини ошириш, бўшлиқларни тўлдириш мақсадида амалдаги ушбу қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурлигини тақозо этмоқда.

Масалан, амалдаги қонундаги атамаларнинг бир хил қўлланилишини таъминлаш ҳамда турлича изоҳ этиш эҳтимолини истисно этиш мақсадида асосий тушунчаларни уларга шарҳ берилган ҳолда ёритиб берувчи янги модда билан, ҳайвонот дунёси объектлари турлари белгилаб қўйилган 4- моддани эса «зоология коллексиялар» тушунчаси билан тўлдириш таклиф этилади. Чунки халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, ҳайвонот дунёси объектларидан тайёрланган жонсиз (ёввойи ҳайвонларнинг тулумлари, қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари намуналари) экспонатларнинг, шунингдек, жонли ёввойи ҳайвонларнинг (зоология боғларида, сиркларда, питомникларда, аквариумларда, жонли бурчакларда) тутқунликда сақланаётган туркумлаштирилган тўпламларидан ташкил топган зоологик коллекциялар ҳам ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонуни нормаларидан келиб чиққан ҳолда ва тушунчаларни бир хил қўлланилишини таъминлаш ҳамда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳайвонот дунёсини ҳамда унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини қўшимча янги меъёрлар билан тўлдириб, янги таҳрирда берилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Шунингдек, амалдаги қонун ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартибини, ов қилиш шартларини, хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ов қилиш шартларини, балиқ овлаш шартларини, ҳайвонот оламидан фойдаланиш меъёрларини, ов қилиш ва балиқ овлаш жойлари мақомини, ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашнинг ҳуқуқий меъёрларини, ҳайвонот дунёси ва унинг ҳаёт фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиш тартибини ҳамда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш натижасида олинган маҳсулотни сотиш тартибини белгилаб берувчи меъёрларни ўз ичига олган янги моддалар билан тўлдирилиши «Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисида»ги Конвенция бўйича Ўзбекистон томониданолинган мажбуриятларни бажарилишини таъминлашга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги миллий қонунчиликни табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги тегишли халқаро Конвенсияларнинг талабларига мувофиқлаштириш орқали нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланиш масалаларида фаол иштирок этишларини таъминлайди.

Бундан ташқари Ўзбекистоннинг қизил китобига киритилган ўсимлик турлари табиатни муҳофаза қилиш халқаро уюшмаси томонидан ишлаб чиқарилган таснифига биноан Қизил китобга киритилган ўсимлик турлари 4 гуруҳга ажратилди: 1. Йўқотилган ва йуқолиш арафасидаги турлар: бир неча йиллар давомида табиатда учратилмаган, лекин айрим йиғиб олиш қийин бўлган жойлардагина ёки маданий шароитда сақланиб қолиш эхтимолига эга бўлган ўсимлик турлари. 2. Йўқолиб бораётган турлар: йўқолиб кетиш хавфи остида турган, сақланиб қолиш учун махсус муҳофазани талаб этиладиган турлар. 3. Камёб турлар: маълум кичик майдонларда ўзига хос шароит-ларда сақланиб қолган, тез йўқолиб кетиши мумкин бўлган ва жиддий назоратни талаб этувчи турлар. 4. Камайиб бораётган турлар: маълум вақт ичида сони ва тарқалган майдонлари табиий сабабларга кўра ёки инсонлар таъсири остида қисқариб кетаётган турлар. Айни вақтда, бундай ўсимликлар ҳар томонлама назорат қилиб туришни талаб этади.

Қизил китобда ҳар бир турнинг ўзбекча, русча, лотинча номлари ва уларнинг қайси оила ҳамда туркумга мансублиги кўрсатилган. Шунингдек, турларнинг қисқача таснифи (ҳаётий шакли, бўйи, шох- шаббаси, барги, гули, меваси ва фенологияси) тарқалиши ва чизма ҳаритада учрайдиган жойлари киритилган. Табиий шароитда ўстириш усулларига ҳам тўхтаб ўтилган. Баъзи ҳолларда муаян турни тажриба майдонларида ёки саноат асосида етиштириш имкониятлари баён этилган. Муҳофаза чоралари масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Турларга тавсиф берилганда адабиёт ва гербарий маълумотларидан ҳамда кўп йиллик кузатиш натижаларидан фойдаланилди. Унда оилалилар, туркумлар ва турлар алфавит тартибда берилган. Қизил китобга кирган айрим доривор ўсимликлар: оқ қайин, тилларанг суғуртут (адонис), астрагалнинг барча турлари, арча, ковран (ферула), регел қирқбоши, анзур пиёзи, силлик рўян, ёввойи анжир, виктор омонқораси, сарҳуш бозулбанг, мармарак турлари ва бошқалар. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, атроф муҳитни, ҳайвонат ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор берилди йил 9 декабирдан табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида, 1993 йил 7 майда Алоҳида муҳофаза қилинадиган худудлар тўғри- сида ва ниҳоят 1997 йил 26 декабрь Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида қонунлар қабул қилинди.