URGANCH DAVLAT UNIVERSITETI TARIX FAKULTETI 303- TARIX GURUHI TALABASI SAIDMATOVA ZUHRANING IQTISODIYOT NAZARIYASI FANIDAN.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
URGANCH DAVLAT UNIVERSITETI TARIX FAKULTETI 303- TARIX GURUHI TALABASI SAIDMATOVA ZUHRANING IQTISODIYOT NAZARIYASI FANIDAN.
Advertisements

Транксрипт:

URGANCH DAVLAT UNIVERSITETI TARIX FAKULTETI 303- TARIX GURUHI TALABASI SAIDMATOVA ZUHRANING IQTISODIYOT NAZARIYASI FANIDAN

МАВЗУ:БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ РОЛИ РЕЖА 1. Давлатнинг миллий иқтисодиётни тартибга солишдаги роли ҳақидаги назария ва қарашлар 2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсад ва вазифалари 3. Давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усуллари ва воситалари 4. Хулоса

1. Давлатнинг миллий иқтисодиётни тартибга солишдаги роли ҳақидаги назария ва қарашлар Миллий иқтисодиётнинг самарадорлигига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Айниқса, унинг даражаси кўп жиҳатдан иқтисодиётдаги давлат ёки бозор тизимининг тутган ролига боғлиқ. Чунки миллий иқтисодиётнинг юқори самарадорлигига асосан қуйидаги йўллар орқали эришилади: 1) иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор усулларини қўллаш; 2) иқтисодиётни фақат давлат томонидан марказлашган ҳолда бошқариш; 3) такрор ишлаб чиқариш жараёнига давлатнинг аралашуви ва бозор усулларини уйғунлаштириш. Ҳозирги даврда Ўзбекистоннинг миллий иқтисодиёти ривожи учун кўпроқ учинчи йўл хусусиятли ҳисобланади

Давлатнинг иқтисодиётдаги роли масаласи илмий асосда биринчи марта А.Смит томонидан кўриб чиқилган. Унинг «Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини тадқиқ қилиш ҳақида» (1776) номли асарида иқтисодиётнинг бозор усуллари орқали ўзини ўзи тартибга солишининг зарурлиги таъкидлаб ўтилган. А.Смитнинг фикрича, хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. Ана шундагина истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкони мавжуд бўлади. Бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай четдан аралашувсиз, ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат қилишга мажбур қилади. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 8-б.

А.Смит давлатнинг иқтисодий жараёнларга ҳар қандай аралашуви охир оқибатда фақат вазиятни ёмонлаштиради деб ҳисоблайди. Масалан, давлат томонидан белгиланган ташқи савдо тартиб-қоидалари миллий истеъмолчиларга фақат зарар келтириши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам импортга бож тўлови миллий ишлаб чиқарувчиларга устунлик бериб, уларнинг чет эл шерикларига нисбатан рақобатлашув қобилиятини оширади. Аммо бу охир оқибатда ишлаб чиқаришнинг анча юқори харажатлари ва паст сифатини сақланиб қолишига олиб келади. Бундан паст сифатли ва нархи қиммат товарларни сотиб олишга мажбур бўлган миллий истеъмолчилар зарар кўрадилар. А.Смитнинг «Тинч қўйиш» назарияси, йилларда бозор иқтисодиётига асосланган деярли барча мамлакатларни қамраб олган иқтисодий инқироз даврида танқидга учради. Иқтисодий таназзул ва оммавий ишсизлик давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашувини кучайтиришни тақозо қилди.

Давлатнинг иқтисодиётдаги ролини ошириш масаласи Ж.М.Кейнснинг «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936) номли асарида ўз аксини топди. Унда муаллиф давлат фискал (хазинавий) ва кредитли тартибга солиш воситаларидан фойдаланиб, жамиятнинг ялпи талабини рағбатлантиришни ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаши зарурлигини исботлайди. Амалда гап давлатнинг узлуксиз равишда инқирозга қарши сиёсат ўтказиши, иқтисодий инқирознинг салбий оқибатларини тугатиш ва саноат циклининг ўзгаришини бартараф этиш ҳақида кетади. Кейнс назарияси анча тугал шаклда АҚШда амалга оширилди.

Урушдан кейинги даврда Кейнс назариясидаги кўрсатмалар у ёки бу даражада бозор иқтисодиёти амалда устун бўлган барча мамлакатларда фойдаланилди. Шу билан бирга давлатни иқтисодиётдаги ролининг янада кўпроқ ошиб бориши рўй берди. Ҳозирги даврда давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим мақсади сифатида нафақат циклга қарши тартибга солиш ва иш билан бандликни таъминлаш, балки иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини ва яхлит такрор ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштиришни рағбатлантириш тан олинади. Маъмурий-буйруқбозликка асосланган тизимдан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг миллий иқтисодиётга аралашуви қуйидаги ҳолатлар орқали изоҳланади.

Биринчидан, давлат миллий иқтисодиётда ўзини ўзи бозор воситасида тартибга солиш орқали бажариш мумкин бўлмаган ёки самарали равишда амалга ошириб бўлмайдиган вазифаларни ўзига олади. Булар қаторига мудофаани таъминлаш, мамлакатда ички тартибни сақлаш ва аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоялаш кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Иккинчидан, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг хусусий тавсифи бир қатор ижобий ва салбий оқибатларни туғдиради. Бу оқибатлар бевосита учинчи томон манфаатида акс этиб, кишиларнинг алоҳида гуруҳи ва умуман жамият манфаатига таъсир қилади.

Масалан, чиқитли технологияга асосланган ишлаб чиқаришларда тозалаш қурилмаларига харажатларни тежаш, хусусий ишлаб чиқарувчилар нуқтаи назаридан (у ёки бу компания ёки индивидуал ишлаб чиқарувчи учун) фойдали, атроф-муҳитни ифлосланишига олиб келиши эса жамиятнинг бошқа аъзолари учун қўшимча салбий оқибатга эга. Давлат якка тадбиркор ёки истеъмолчидан фарқли, жамият манфаатини ифодалаб, қўшимча ижобий самарани рағбатлантиришга ва аксинча салбий самара билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва чеклашга ҳаракат қилиши зарур.

Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсад ва вазифалари Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш объектив тавсиф касб этади. Кўплаб иқтисодчилар иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солинишининг зарурлигини фақат бозорнинг камчиликлари, унинг кўплаб иқтисодий муаммоларни ҳал эта олмаслик ҳолати билан изоҳлайдилар. Бу маълум маънода тўғри бўлсада, бироқ, иқтисодиётга давлат таъсирининг объектив зарурлиги энг аввало ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши билан белгиланади. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг объектив асоси бўлиб ҳам миллий иқтисодиёт даражасида, ҳам халқаро миқёсда ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланиши негизида ишлаб чиқаришнинг умумлашуви жараёни хизмат қилади. Бу жараён қуйидагиларда намоён бўлади: чуқурлашиб бораётган ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида ишлаб чиқариш ихтисослашган тармоқларининг ўзаро алоқаси ва ўзаро боғлиқлиги янада кучаяди;

Ишлаб чиқаришнинг умумлашуви даражасининг ошиши билан ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда хўжалик юритиш, такрор ишлаб чиқариш нисбатларини онгли равишда тартибга солиш, йирик ишлаб чиқариш мажмуалари, яхлит иқтисодиётни марказлаштирилган ҳолда бошқаришга объектив эҳтиёж пайдо бўлади. Шунга кўра, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ишлаб чиқариш муносабатларининг ҳар қандай тизимида ишлаб чиқариш умумлашувининг маълум даражасида объектив заруриятга айланади. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш деганда давлатнинг жамият аъзолари эҳтиёжларини қондириш даражасини ошириш учун чекланган иқтисодий ресурсларидан янада самарали фойдаланишни таъминловчи, умумий иқтисодий мувозанатга эришишга йўналтирилган, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш бўйича фаолияти тушунилади.

Бозор хўжалиги шароитида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш қонунчилик, ижро этиш ва назорат қилиш хусусиятидаги тадбирлар тизимидан иборат бўлади. Ҳозирги шароитда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш такрор ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бир қатор вазифаларни ҳал қилишга қаратилади. Булар жумласига иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, бандликни тартибга солиш, тармоқ ва минтақавий тузилмалардаги ижобий силжишларни қўллаб-қувватлаш, экспортни ҳимоя қилиш кабиларни киритиш мумкин. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми тўғрисида тўлароқ тасаввурга эга бўлиши учун унинг мақсади, вазифалари ва тартибга солиш усуллари ҳамда восита ёки дастакларини тўлароқ тавсифлаш лозим

Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсади иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, мавжуд тузумни мамлакат ичида ва халқаро майдонда мустаҳкамлаш ва уни ўзгариб турувчи шароитга мослаштириш ҳисобланади. Бу асосий мақсаддан бир қатор аниқ мақсадлар келиб чиқади. Улар жумласига иқтисодий циклни барқарорлаштириш; миллий хўжаликларнинг тармоқ ва минтақавий тузилишини такомиллаштириш, атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш кабиларни киритиш мумкин. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади унинг вазифаларида аниқ намоён бўлади. Бозор хўжалиги шароитида давлатнинг иқтисодий вазифалари асосан бозор тизимининг амал қилишини енгиллаштириш ва ҳимоя қилиш мақсадига эга бўлади. Бу соҳадаги давлатнинг иқтисодий вазифаларидан қуйидаги икки турини ажратиб кўрсатиш мумкин:

Давлат бозор иқтисоднинг самарали амал қилишининг шарт- шароити ҳисобланган ҳуқуқий асосни таъминлаш вазифаларини ўз зиммасига олади. Бозор иқтисодиёти учун зарур бўлган ҳуқуқий асосни таъминлаш қуйидаги тадбирларнинг амалга оширилишини тақозо қилади: хусусий корхоналарнинг ҳуқуқий мавқеини мустаҳкамлаш; хусусий мулкчилик ҳуқуқини таъминлаш ва шартномаларга амал қилишни кафолатлаш; корхоналар, ресурсларни етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонуний битимларни ишлаб чиқиш ва бошқалар. Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида» ва «Акционерлик жамиятлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда уларга киритилган қўшимча ва тузатишлар, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича тадбирлари бозор иқтисодиёти учун зарур ҳуқуқий асосни таъминлашга қаратилган. иёти

Давлат томонидан ижтимоий муҳитни таъминлаш ўз ичига ички тартибни сақлаш, маҳсулот сифати ва оғирлигини ўлчаш стандартларини белгилаш, товар ва хизматлар айирбошлашни енгиллаштириш учун миллий пул тизимини муомалага киритиш кабиларни олади. Рақобат бозор иқтисодиётида асосий тартибга солувчи механизм бўлиб хизмат қилади. Бу шундай кучки, у харидорлар ёки истеъмолчиларнинг эҳтиёжларига ишлаб чиқарувчи ва ресурс етказиб берувчиларни бўйсундиради. Рақобат шароитида кўплаб харидорлар томонидан билдирилган талаб ва сотувчиларнинг таклифи бозор нархларини белгилайди. Бу шуни билдирадики, ишлаб чиқарувчилар ва ресурс етказиб берувчилар истеъмолчиларнинг фақат бозор орқали ҳисобга олинадиган хоҳишларига мослашиши мумкин. Бозор тизимининг иродасига бўйсунувчи, рақобатлашувчи ишлаб чиқарувчилар фойда олишни ва ўз мавқеларининг мустаҳкамлашини кутади, ким бозор қонунларини бузса, зарар кўради ва охир оқибатда синади. Рақобат шароитида харидор – бу хўжайин, бозор уларнинг гумаштаси, корхона эса уларнинг хизматкори ҳисобланади.

Бозор муносабатлари ривожланган шароитда монополиялар устидан икки усулда назорат ўрнатилади. Биринчи усулда, технология ва иқтисодий шароитлар рақобатли бозор мавжуд бўлиш имкониятини йўққа чиқарадиган табиий монополиялар деб номладиган тармоқларда давлат нархларини тартибга солади ва кўрсатиладиган хизматларга стандартларни ўрнатади. Транспорт, алоқа, электр энергияси ишлаб чиқариш ва бошқа ижтимоий фойдаланишдаги корхоналар маълум даражада шундай тартибга солинади. Иккинчи усулда, самарали ишлаб чиқариш жуда кўпчилик бозорларда рақобат ривожининг жуда юқори даражасида таъминланиши сабабли давлат рақобатини кучайтириш ва ҳимоя қилиш мақсадида монополияларга қарши қонунлар қабул қилади. Республикамизда ҳам монопол фаолиятни чеклаш, товарлар бозорида рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ва тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган қатор қонунлар қабул қилинган.

. Давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усуллари ва воситалари Давлат миллий иқтисодиётни тартибга солишда бир қатор усуллардан фойдаланади. Бу усулларни умумлаштириб қуйидагича гуруҳлаш мумкин: бевосита таъсир қилиш усуллари; билвосита таъсир қилиш усуллари; ташқи иқтисодий усуллар. Марказдан бошқариш тартиби устун бўлган мамлакатларда давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашувида бевосита таъсир қилиш усуллари устун бўлса, бозор иқтисодиёти эса асосан иқтисодий жараёнларни билвосита тартибга солиш билан боғланган. Шу билан бирга барча мамлакатларда иқтисодиётнинг давлат сектори мавжуд.

Давлат секторини бошқариш мулкчиликнинг давлат шаклига асосланиб, у асосан қуйидаги учта йўл орқали шаклланади: 1) ишлаб чиқариш воситалари эгаларига пул ёки қимматли қоғозлар билан товон тўлаш орқали мулкни миллийлаштириш; 2) давлат бюджети маблағлари ҳисобига янги корхоналар, баъзи ҳолларда яхлит тармоқларни барпо этиш; 3) давлат томонидан хусусий корпорацияларнинг акцияларини сотиб олиш ва аралаш давлат-хусусий корхоналарини ташкил этиш. Ҳозирда сўнгги учинчи йўл устун равишда амал қилмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётида давлат секторининг улуши тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин (23.1-жадвал).

Ўзбекистон иқтисодиётида давлат секторининг улуши, умумий ҳажмга нисбатан фоизда КўрсаткичларЙиллар Ялпи ички маҳсулот24,2 22,220,720,6 Саноат маҳсулоти20,721,620,620,118,7 Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти0,80,50,30,20,1 Қурилиш ишлари10,19,012,610,610,4 Транспорт64,362,161,652,951,7 Алоқа3,23,0 3,23,3 Чакана савдо айланмаси1,10,40,30,2 Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш28,725,723,420,220,5 Ташқи савдо айланмаси26,623,417,617,423,8 Иқтисодиётда банд ишчилар сони23,022,922,422,121,6 Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Давлат хилма-хил шаклдаги капиталга эгалик қилади, кредитлар беради, корхоналарга мулкдор ҳисобланади. Бу давлатни ижтимоий капиталнинг бир қисмига эгалик қилишига олиб келади. Давлат иқтисодиётни бевосита тартибга солишда маъмурий воситалардан фойдаланади. Маъмурий воситалар давлат ҳокимияти кучига таянади ва тақиқлаш, рухсат бериш ва мажбур қилиш хусусиятидаги тадбирларни ўз ичига олади. Тартибга солишнинг маъмурий воситаларидан фойдаланилганда яхлит такрор ишлаб чиқариш жараёни ёки унинг алоҳида томонларини тўғридан-тўғри тартибга солиш кўзда тутилади. Айниқса ишлаб чиқариш таназзулга учраган даврда иқтисодиётга билвосита таъсир қилиш тадбирлари кам самарали бўлиб, маъмурий воситалардан фойдаланишга устунлик берилади. Бу усуллардан қуйидагиларни алоҳида кўрсатиш мумкин:

а) иқтисодиётнинг айрим бўғинлари – транспорт, алоқа, атом ва электр энергетикаси, коммунал хизмат ва бошқа соҳаларни бевосита бошқариш. Бунда давлат мулк соҳиби ва тадбиркор сифатида ўзига қарашли корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий ҳаётида фаол қатнашади. Давлат тадбиркорлиги маълум доирада амал қилиб, кўпинча технология шароити хусусий капитал учун қулай бўлмаган корхоналар доираси билан чекланади. Давлат тадбиркорлиги бир томондан, маълум шароитларда иқтисодий ўсиш учун зарур бўлса, иккинчи томондан вақт ўтиши билан самарасиз бўлиб қолиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда улар хусусий тадбиркорлик объектига айлантирилади. Мамлакатимизда «иқтисодиётни эркинлаштиришдаги бош вазифа – энг аввало, давлатнинг бошқарувчилик вазифаларини- функцияларини қисқартириш, унинг корхоналар хўжалик фаолиятига, биринчи галда хусусий бизнес фаолиятига аралашувини чеклаш» [1] ҳисобланади; [1] [1] Миллий истиқлол ғояси: асосий туш-бет.

б) нархлар ва иш ҳақини «музлатиб» қўйиш сиёсати. Бу иқтисодиётни тартибга солишнинг инфляцияга қарши тадбирлари ҳисобланиб, инфляцияни юмшатишга қаратилади. Мазкур сиёсатни юритишда нархлар ва иш ҳақини ошириш қонун билан тақиқланди ёки маълум доира билан чекланади. Инфляцияга қарши тадбирлар таъсирида инфляция даражасининг пасайиши инвестициялар ҳажмининг ошишини рағбатлантиради; в) иш билан бандлик хизмати (меҳнат биржалари) фаолиятини ташкил қилиш. Давлат бу фаолиятни ташкил қилиш билан ишсизликни қисқартириш чораларини кўради. Уларни зарур касбларга қайта тайёрлайди, иш билан таъминланмаганларга нафақа беради, муҳтожларга ёрдам кўрсатади;

г) иқтисодий соҳани тартибга солишни кўзда тутувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Бундай қонунлар қаторига монополияга қарши қонунчилик, тадбиркорлик тўғрисидаги, банк соҳалари, қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини тартибга солишни кўзда тутувчи қонунлар киради. Шу орқали бозор муносабатларининг ривожланиши қонун йўли билан кафолатланади, турли мулк шаклларининг дахлсизлиги таъминланади, монополияларга йўл берилмайди ва эркин рақобат учун шароит яратилади. Иқтисодиётни билвосита тартибга солишда иқтисодий дастак ва воситаларга устунлик берилади. У давлатнинг пул-кредит ва бюджет сиёсатида ўз ифодасини топади. Пул-кредит сиёсатининг асосий воситалари қуйидагилардан иборат бўлади: ҳисоб ставкасини тартибга солиш; молия-кредит муассасаларининг Марказий банкдаги захиралари минимал ҳажмини ўрнатиш ва ўзгартириш;

Давлат бюджет сиёсати унинг даромадлар ва харажатлар қисмини ўзгартиришга қаратилади. Давлат харажатларини қоплаш учун молиявий маблағларни жалб қилишнинг энг асосий дастаги солиқлар ҳисобланади. Улардан хўжалик субъеклари фаолиятига ва ижтимоий барқарорликка таъсир кўрсатишда ҳам кенг фойдаланилади. Солиқлар ёрдамида давлат томонидан тартибга солиш танланган солиқ тизимига, солиқ ставкаси даражасига ҳамда солиқ турлари ва солиқ тўлашда берилган имтиёзларга боғлиқ бўлади. Давлат иқтисодиётни тартибга солиш воситаси сифатида бюджет харажатларидан ҳам фойдаланади. Бунга биринчи навбатда, давлат кредитлари, субсидиялари ва кафолатлари, ҳамда хусусий сектордан товарларни сотиб олишга қилинадиган сарфлар мисол бўлади.

Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда асосий капиталга ҳисобланадиган жадаллашган амортизация ажратмалари алоҳида роль ўйнайди. У ҳозирги шароитда жамғариш ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни рағбатлантиришнинг асосий воситаси ҳамда иқтисодий цикл ва бандликка таъсир кўрсатувчи муҳим дастак ҳисобланади. Иқтисодиётни тартибга солишда давлат капитал қўйилмалари муҳим роль ўйнайди. Жумладан, бозор конъюнктураси ёмонлашган, турғунлик ёки инқироз шароитида хусусий капитал қўйилмалар қисқаради, давлат инвестициялари эса одатда ўсади. Шу орқали давлат ишлаб чиқаришда таназзул ва ишсизликнинг ўсишига қарши туришга ҳаракат қилади.

Давлат капитал қийматлари иқтисодиёт таркибий тузилишидаги ўзгаришларда ҳам сезиларли ўринга эга бўлади, масалан, давлат хусусий капиталининг оқиб келиши етарли бўлмаган минтақалар, тармоқлар ёки фаолият соҳаларида янги объектлар қуриш ва эскиларини қайта қуроллантириш орқали иқтисодиёт таркибий тузилишига таъсир кўрсатади. Булардан ташқари давлат капитал қўйилмалари илмий- тадқиқот ишларида, кадрлар тайёрлашда, ташқи савдо ва четга капитал чиқаришда ҳам катта роль ўйнайди. Шунингдек, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бир қатор шаклларини ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин: давлат иқтисодий дастурларининг ишлаб чиқилиши; илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари, ихтироларни давлат томонидан рағбатлантириш ҳамда иқтисодиётдаги ижобий таркибий силжишларни таъминлаш; Давлат капитал қийматлари иқтисодиёт таркибий тузилишидаги ўзгаришларда ҳам сезиларли ўринга эга бўлади, масалан, давлат хусусий капиталининг оқиб келиши етарли бўлмаган минтақалар, тармоқлар ёки фаолият соҳаларида янги объектлар қуриш ва эскиларини қайта қуроллантириш орқали иқтисодиёт таркибий тузилишига таъсир кўрсатади. Булардан ташқари давлат капитал қўйилмалари илмий-тадқиқот ишларида, кадрлар тайёрлашда, ташқи савдо ва четга капитал чиқаришда ҳам катта роль ўйнайди. Шунингдек, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бир қатор шаклларини ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин: давлат иқтисодий дастурларининг ишлаб чиқилиши; илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари, ихтироларни давлат томонидан рағбатлантириш ҳамда иқтисодиётдаги ижобий таркибий силжишларни таъминлаш; инвестиция жараёни ва иқтисодий ўсишни давлат томонидан тартибга солиш;

Масалан, мамлакатимизда йилларда маҳаллий хомашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чикаришни маҳаллийлаштириш дастури қабул қилинган бўлиб, унинг асосий мақсади иқтисодиётнинг жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш, унинг ташқи омилларга боғлиқлигини камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги, самарали технологияларни татбиқ қилишни жадаллаштириш, маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш ресурсларидан кенг фойдаланиш, шунинг асосида замонавий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, валюта маблағларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш, шунингдек янги иш жойларини яратишдан иборат. Белгиланган қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар натижасида Маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда йилда 201 та маҳаллийлаштириш лойиҳаси доирасида 135 та корхона иштирок этган бўлса, 2008 йилга келиб лойиҳалар сони 310 тага, уларда иштирок этган корхоналар сони эса 166 тага етган. Ишлаб чиқариш ҳажми

Хулосалар: 1. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг миллий иқтисодиётга аралашуви унинг бозор воситасида ўзини-ўзи тартибга солиш орқали бажариш мумкин бўлмаган ёки самарали равишда амалга ошириб бўлмайдиган вазифаларни ўз зиммасига олиши; бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг хусусий тавсифи келтириб чиқарувчи салбий оқибатларни бартараф этиш зарурлиги; истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоялаш; бозорнинг табиатидан келиб чиқадиган айрим ҳолатларни қисман енгиллаштириш, жумладан, аҳолининг кам таъминланган қатламининг турмуш даражаси ҳақида ғамхўрлик қилиш, бепул (ёки имтиёзли) билим бериш, тиббий хизмат кўрсатиш ва шу кабиларни ўз зиммасига олиши; ҳозирги шароитда барқарор, изчил иқтисодий ўсишни рағбатлантириш вазифасини ҳам ўз зиммасига олиши орқали изоҳланади.

2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш деганда давлатнинг жамият аъзолари эҳтиёжларини қондириш даражасини ошириш учун чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан янада самарали фойдаланишни таъминловчи, умумий иқтисодий мувозанатга эришишга йўналтирилган, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш бўйича фаолияти тушунилади. 3. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади унинг вазифалари орқали ифодаланиб, улар асосан бозор тизимининг амал қилишини енгиллаштириш ва ҳимоя қилиш, иқтисодиётни тартибга солишнинг умумий тамойилларидан келиб чиқади. Яъни, бозор тизимининг самарали амал қилишига имкон туғдирувчи ҳуқуқий асос ва ижтимоий муҳитни таъминлаш; рақобатни ҳимоя қилиш; даромад ва бойликни қайта тақсимлаш; ресурсларни қайта тақсимлаш; иқтисодиётни барқарорлаштириш, иқтисодий тебранишлар вужудга келтирадиган инфляция ва бандлилик даражаси устидан назорат қилиш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш.

4. Давлат миллий иқтисодиётни тартибга солишда бевосита ва билвосита таъсир қилиш усуллари ҳамда ташқи иқтисодий усуллардан фойдаланади. Тартибга солишнинг бевосита таъсир қилиш усуллари фойдаланилганда яхлит такрор ишлаб чиқариш жараёни ёки унинг алоҳида томонларини тўғридан-тўғри, маъмурий тартибга солиш кўзда тутилади. Бу усуллар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: иқтисодиётнинг айрим бўғинларини бевосита бошқариш; нархлар ва иш ҳақини «музлатиб» қўйиш сиёсати; иш билан бандлик хизмати (меҳнат биржалари) фаолиятини ташкил