Youtube Youtube дан фойдаланган ҳолда, сиз видеони топишингиз, видеони баҳо (юлдузча)лар қўйиш орқали баҳолашингиз, ўз видеоингизни кўчириб, дўстларингиз билан кўришингиз мумкин.
Бунинг учун Сизга Интернет керак бўлади. Бошлаш учун, ойнанинг манзил сатрига ни киритинг ва Enter га босинг.
Бош саҳифа пайдо бўлади
Видеони қидириш учун Ойначага керакли сўзни киритинг ва Қидирув тугмачасига босинг.
Видеотасвирлар пайдо бўлади – кўришни хоҳлаганингизни танланг ва ушбу тасвир устига босинг
Видеони кўриш учун кўриш(Play) тугмачасига босинг. Play
Агарда видеони кўчиришни, шарҳ ёзишни ёки баҳолашни, у ҳолда рўйхатдан ўтишингиз лозим. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш тугмачасига босинг.
Youtube да рўйхатдан ўтиш учун бошқа саҳифада фойдаланувчининг номини ва бошқа маълумотларни киритинг.
Экранда сиз мавжуд google почта қутиси ( )га Youtubeни қўшимча қилишингиз ёки алоҳида Youtube google қутисини яратишингиз мумкин.
Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг, фойдаланувчининг номи ойнанинг устки қисмида пайдо бўлади. У ҳар бир ташриф вақтида пайдо бўлади.
Видеони юклаш учун, Юклаш (Upload) тугмачасига босинг. Имкон борича.avi,.mov,.flv,.wmv or.mpg форматларидан фойдаланинг
Видеофални юклаш учун Обзор (Browse) тугмачасига босинг.
Керакли папкани очинг ва файлни белгиланг. Очиш (Open) тугмачасига босинг.
Видеони танлаганингиздан сўнг Видеони юклаш (Upload Video) тугмачасига босинг.
Номи, қисқача таърифи, тег(бошқарув коди)ни, калит сўзларни, категорияларни, яширин маълумотларни ва ҳ.к. киритинг. Ўзгартиришларни сақлаш (Save changes) тугмачасига босинг.
Юклаш ёки барча видеоларни кўриш тугмачасига босиш орқали бошқа видеоларни ҳам танлашингиз мумкин.
Керакли маълумотларни ўз саҳифангизда кўришингиз мумкин.
Видеони юклаш Youtube очинг ва кўрмоқчи бўлган видеони қидиринг.
Танлаган видеоингиз ўнг тарафида пайдо бўлагн URL адресини копия қилинг.
Бизда юкланган flv форматли видео бор. Одатда биз кўришга қулай бўлиши учун видеопроигриватель ёки презентация дастурида унинг форматини ўзгартирамиз. Икки марта YouTubeDownloader.exe тугмасига босиш орқали YouTubeDownloader папкасини очамиз
Ойна пайдо бўлади – URL видео адресини киритинг ва видеони юклаш ни белгиланг – OK тугмачасига босинг Видео юкланиши ҳақида маълумот пайдо бўлади
Файл форматини ўзгартириш Юкланган видеонинг тўлиқ номини киритинг, форматни тангланг (ушбу мисолда WMV танладик) – сўнгра алтернатив вариантни танланг – OK тугмачасига босинг Видео формати ўзгариши ҳақида маълумот пайдо бўлади. Энди ушбу файл презентацияга киритилиши мумкин ёки медиа проигрыватель дастури орқали кўрилиши мумкин.
Ишни тугатганингиздан сўнг Чиқиш тугмачасига босишни эсдан чиқарманг.