Миллий ғоя ва мафкура илмий- амалий маркази ўқув-тренинг курси Миллий ғоя ва мафкура илмий- амалий маркази ўқув-тренинг курси.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
Ватанимиз келажаги, халқимизнинг­ эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори, авваламбор фарзандларимизнинг униб- ўсиб, улғайиб,
Advertisements

Миллий ғоя ва мафкура илмий- амалий маркази ўқув-тренинг курси Миллий ғоя ва мафкура илмий- амалий маркази ўқув-тренинг курси.
ЊУЌУЌИ ИНСОН Мавз ӯ и 5. Мафњум, маќсад ва шартњои мањдуд намудани њуќуќњои инсон дар ЉТ.
Диний экстремизм, миссионерлик, оммавий маданият билан боғлиқ мафкуравий таҳдидларга қарши курашнинг долзарб йўналишлари.
Транксрипт:

Миллий ғоя ва мафкура илмий- амалий маркази ўқув-тренинг курси Миллий ғоя ва мафкура илмий- амалий маркази ўқув-тренинг курси

Ёшлар оммавий маданиятга қарши мавзусидаги тарғибот материаллари «ОММАВИЙ МАДАНИЯТ» НИМА?

1.Нима учун ОММАВИЙ МАДАНИЯТни ниқоб деймиз? 2.МАҲАТМА ГАНДИ глобаллашув ҳақида нима деган эди? 3.Оммавий маданият нима? саволига ижобий жавоблар боиси. 4.Ғалати одатлар 5.Кашанда қиз билан суҳбат 6.Алкоголизм 7.Тор ва очиқ кийиниш зарарлими? 8. Оммавий маданият қандай насиҳат қилади? 9.Сўкинишлар 10.Порнография 11.Старизм (эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар, теледикторларни илоҳийлаштириш) нима? 12.Татуировка нима? 13.Бир жинсли никоҳ 14.Хеппининг ( ваҳшиёна «кўнгил очиш»лар). 15.Жамият манфаатларини менсимаслик. 16.Нигилизм. 17. Оммавий маданиятнинг манбалари 18.Киберлудоманияни биласизми? МУНДАРИЖА

«оммавий маданият» Табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Ислом КАРИМОВ НИМА УЧУН ОММАВИЙ МАДАНИЯТНИ НИҚОБ ДЕЙМИЗ?

Унга Глобаллашув жараёнига қандай қарайсиз? деган саволни беришганда, у шундай маънода жавоб берган экан: Мен ташқаридаги бўрондан қўрқиб, деразамни ёпиб қўя олмайман, чунки менга тоза ҳаво керак. Шу билан бирга, тоза ҳаво керак экан деб деразамни катта очиб ҳам қўя олмайман, чунки манинг уйимни чанг-тўзон босиб кетишини хоҳламайман. МАҲАТМА ГАНДИ ГЛОБАЛЛАШУВ ҲАҚИДА НИМА ДЕГАН ЭДИ?

ОММАВИЙ МАДАНИЯТ НИМА? ДЕГАН САВОЛГА ИЖОБИЙ ЖАВОБЛАР БОИСИ Оғзаки нутқда қўштирноққа (ОММАВИЙ МАДАНИЯТ) олиб гапириб бўлмайди. Лекин кейинчалик бу саволни ёзма, қўштирноқда берганимизда ҳам натижа ўзгармади. Оммавий маданият ўз маъносида эмас, балки кўчма, акс маънода ишлатилмоқда. Чунки у қўштирноққа олинган.

ҒАЛАТИ ОДАТЛАР дабдабали тўйлар қилиш маҳобатли уйлар қуриш аёлларнинг тўйдан аввалги ва кейинги турли-туман янгича тадбирлари янги туғилган гўдакни туғруқхона дан олиб чиқиш тўй куни саноқсиз ва қимматбаҳо машиналар билан келин- куёвнинг сайрга чиқиши ва ҳоказо

КАШАНДАЛИК АҚШда 13 ёшгача бўлган ўсмирларнинг 6 миллиондан кўпи чекади. Ҳар йили болаларда пневмония, бронхит каби юқумли касалликларнинг сони мингни ташкил қилади. У асосан 18 ойгача бўлган янги туғилган ва ёш болаларда учрайди. Пассив чекиш натижасида 200 мингдан 1 миллионгача бўлган болаларда астма касаллиги оғир шаклда кечади. Бундан 10 йил аввал қилинган ҳисоб китобларга кўра сайёрамизда 40 фоиздан кўп кашанда бор экан. Улар бир сонияда 300 мингдона, 1 йилда эса 12 млн сигарета чакишар экан. Кашандалар дастидан бир йилда салкам 700 тонна синил кислота, 400 минг тонна аммиак, 600 минг тонна қорамой ва 100 минг тонна чекилган сигаретадан атмосферага никотин тарқалар экан.

КАШАНДА ҚИЗ БИЛАН СУҲБАТ 2011 йил. Куз фасли. Айни пахти теримининг авж палласи. Тошкент вилоятидаги туманлардан бирида пахта теримига ҳашарга бордик. Ўша ерлик Насиба деган қиз билан ёнма-ён жўякка тушиб қолдим. У қиз мендан сигарета сўради. Мен ҳазил аралаш: Биз – ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз! дедим. –Чекмайсизми? – деди ҳалиги қиз. –Йўқ, – дедим. –Мазза-ку. Асабингиз бузилганда нима қиласиз? –Биринчидан, озмунчага асабим бузилавермайди, иккинчидан, асаб бузилганда чекиш керак деган қоида ҳам йўқ. –Меники кеча тугаб қолувди, бугун ололмадим. Коллежда 3-босқичлигимда ўрганган эдим. Мана икки йилдан бери ташлолмайман. –Уйингиздагилар биладими?

КАШАНДА ҚИЗ БИЛАН СУҲБАТ –Йўқ. Ўша курсдошларимдан бошқа ҳеч ким билмайди. Сиз ҳам билмасдингизу, чидамай кетдим-да. –Турмушга чиқсангиз нима қиласиз? – Келинойим ўзи билмаган ҳолда ўргатиб қўйди. Унинг айтишича, хомиладорлик пайтида эрига нима хоҳлаётганини айтса, эри муҳайё қилар экан. У ҳам турк кабобини егиси келаётган экан. Акам ҳар куни ё уйга турк кабоб олиб келади, ё келинойимни марказга олиб бориб келади. Мен ҳам шу йўлни тутмоқчиман. –Нима қилмоқчисиз? –Нима қилардим. Хомиладор бўлгунимча бир амаллаб тураман-да, ундан кейин сигарет чекким келяпти, чекмасам бўлмайди, дейман. –Болангизни ўйлаймайсизми? –Бир гап бўлар. Мен кетдим, пахтамни топшириб, бирортадан сигарета олай.

2002 йил. Ёз пайти эди. Пойтахт шифохоналаридан бирига шошилинч бемор келтирилди. Бурни кесиб ташланган аёл. Шифохонада унга дастлаб биринчи ёрдам кўрсатилди. Кейинчалик пластик жарроҳлик йўли билан унинг бурни тикланди. А.ИБРОҲИМОВ: АЛКОГОЛИЗМ

Фарзандлари эса уйда буви- бувалари билан қолишган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, биргина ароқ туфайли бутун бир оила парчаланган ва болалар тирик етим бўлиб қолишган. АЛКОГОЛИЗМ Воқеанинг тарихи бундай: Бир тадбирда аёллар ҳам ҳамма қатори спиртли ичимликлардан ичишган. Тадбир кеч соат 24 гача давом этган. Воқеа қаҳрамони уйига ўта маст ҳолда кириб келган. Эркаклик ғурури қўзғаган эр эса аёлнинг бурни бўлмаса, балони ҳам ейди деб, уни тутиб олиб бурнини кесиб ташлаган ва ўзи шифокорларни чақирган. Кейинчалик бойвачча аёл эрини судга бериб, қаматиб юборган ва бошқа эркак билан турмуш қурган.

ТОР ВА ОЧИҚ КИЙИНИШ ЗАРАРЛИМИ? Яқинда буйрагим оғриб, шифокорга бордим. Беморлар навбатда туришибди. Айнан мен учрашим керак бўлган шифокорга. Навбатим келди. Текширтирдим. Тош бор экан. Шифокор буйрагимдаги тошни тушириш учун бир неча кун муолажа олишим кераклигини айтди. Шу орада уни гапга солдим: Бу, мен бир ўзиммиканман десам, буйраги касаллар ҳам кўп эканми? Ҳа. Кейинги пайтда анча мижозларимиз кўпайиб қолди. Бир сизгами ёки ҳаммагами? Умуман, мана шунақа менга ўхшаган шифокорларга-да. Эътибор берган бўлсангиз, беморларнинг 80%и аёллар, – деди шифокор таъкидлаб. Ҳақиқатан ҳам шундай экан. Нега бунақа? А.ОРТИҚОВ:

ТОР ВА ОЧИҚ КИЙИНИШ ЗАРАРЛИМИ? Охирги вақтларда аёлларимиз модадан қолмайин, деб тор ва очиқ кийимлар кийишни одат қилишди. Кўпчилиги белини нозик қилиб кўрсатиш учун турли тасмалар тақиб юришади. Билмайдики, тасма айнан буйракнинг устига қадалади ва уни қисиб туради. Аксарият аёллар эса киндигини очиб юради. Аёлларда айниқса киндик шамоллашнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади, деса ҳам бўлади. Ундан қолса, кийган кофталари айнан мана шу буйрак устига келганда етмай қолади. Қарабсизки, уч-тўрт йил ёки кейинроқ буйрак шамоллаши касаллигини орттириб турибди-да. Шунинг учун, ака, қизларимни ҳам ҳар куни эрталаб ишга ва ўқишга ўзим кузатаман. Қандай кийим кийганига эътибор бераман. Модасига қарши бўлмасам ҳам, соғлигини сақлаш учун ота сифатида жавобгарман. Демак, буйракнинг шамоллаши кийинишга боғлиқ экан-да? Фақат буйрак шамоллаши эмас, бошқа кўплаб касалликлар ҳам айнан нотўғри кийинишдан келиб чиқади. А.ОРТИҚОВ:

ОММАВИЙ МАДАНИЯТ ҚАНДАЙ НАСИҲАТ ҚИЛАДИ? Барча динлар, миллий маданиятлар ўсмир қизларга Ўзингни бокира тут. Асра, деб келди. Оммавий маданият эса Контрацептивдан фойдалан. Партнерингни ҳадеб алмаштираверма. Хўпми!, деб насиҳат қилмоқда. Бугун у ўз насиҳатини ўзбекларнинг қизларига айтиш учун келаётир

СЎКИНИШЛАР 2012 йил. Ёз. Фарҳод бозори. Бозорга кириб кетаётган эдим, йўлакда оломон тўпланган. Кимнинг бақириғи эшитилаяпти: Онангни..., Сен, ифлос, да..., пи...., фалон.... фалон қилай!, Мен билан ҳазиллашмагин, онангни Учқўрғондан кўрсатвораман! Хуллас, оғзига олмаган гапи қолмади. Энг қизиғи у аёл киши эди. Бошқа бир аёлни дўппослаётган экан. Жабрланувчи ғирт маст. Оёғида ўрнамайди. Унинг ҳам оғзидан ади кириб, боди чиқади. Яқинда бир дўстим ўқувчиларининг телефонидан кўчириб олган видеолавҳани кўрсатди. Унда пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида дарс жараёнидаги талаба қиз ва домланинг ўзаро муносабати кўрсатилган. Талаба қиз домлага шундай сўкинаяптики, эркаклар уялаяпти.

ПОРНОГРАФИЯ Хизмат юзасидан бир вилоятга бордик. Бозорда оддий харидордек дискларни томоша қилдик. Анавинақа дисклардан борми? Беринг, би-и-ир дам олайлик, дегандик, – деди. Қанақасидан сўраяпсиз, ака! Ужасми? Йўқ. Наригисидан, бошқачасидан? Сотувчи у ёқ, бу ёққа қараб олдида, тепасига Мультфильмлар деб ёзилган растадаги дисклардан бирини топиб келиб: Фақат, эҳтиёт бўлинг, ака! Буни ҳаммага ҳам сотилавермайди. Меҳмон бўлганингиз учун сотяпман. Хитланиб қолишса, тиқиб қўйишади, – деди-да, дискни синаб кўриш учун қўйди. Экранда аввал инглизча ёзувлар, кейин эса... Биз яна сотувчини гапга солдик: Бу дискларни бизга сотиб қолмасангиз, бошқа пайт сота олмайсиз ҳам-да, ака! Йўқ, буни оладиган харидорлар кўп, ака! Иккита ишончли болани топиб олиб, ўшалар орқали сотилаверади.

Кўриб турганингиздек, сотувчи ўз маҳсулотини сотиш учун ҳар қандай йўлдан фойдланмоқда ва шу йўл орқали порнографик маҳсулотларни тарғиб қилмоқда. Натижада эса ёшларни онги ва қалбини захарлашга хизмат қилаётир. Миллий менталитетимизга зид бўлган бундай одатлар ёшларнинг маънавий тубанлашишига, ўғил болаларнинг йигитлик хусусиятини йўқотишгача олиб келаётганини эътибордан четда қолдириш аянчли. ПОРНОГРАФИЯ

СТАРИЗМ НИМА? Старизм – субъектив эҳтиросларга берилган ҳолда, эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар, теледикторларни илоҳийлаштириш. Ёш йигит-қизларнинг шахсий хоналарига кирсангиз, ё чет эл актёри, ё чет эл қўшиқчиси, ё чет эл теледиктори ёки чет спортчисининг бир неча юзлаб расмларини деворларга ёпиштириб ташлаганига кўзингиз тушади. Энг қизиғи улар ана шу қаҳрамонларининг расмини (!) яқин кишиларидан ҳам устун қўйишади (Бирорта расмни йиртсангиз, Бу сендан қиммат туради, нега йиртдинг!? деб ўдағайлашидан ҳам буни билиш мумкин). Улар қоринлари оч қолса ҳам нон олмасдан ўзлари севган қаҳрамонларининг расми ёки ижод намунасини олишади. Ана шу қаҳрамонлари учун ҳеч нарсадан тоймайдилар, ҳатто ўзгаларга шикаст етказишдан ҳам.

ТАТУИРОВКА НИМА? Баданга турли хил шаклларни чизиш ва чиздириш Ислом динида катта гуноҳ ҳисобланади, – дейди Имом Бухорий халқаро маркази ҳадисшунослик бўлими мутахассиси Нодиржон Қобилов. – Бу амаллар миллий ўзлигимиз ва урф- одатларимизга ҳам тўғри келмайди. На ўзлигимизга ва на динимизга тўғри келадиган, иймонимиз, жисмимизга зарар келтиришдан бошқа нарсага ярамайдиган бундай манфур амалдан биз ўзимизни ва бошқаларни асрамоғимиз лозим. Тарихий китобларда ёзилишича, татуировка ашаддий жиноятчилар учун жазо воситасига айланган. Аммо қайси манбани қидирманг, халқимиз ўтмишида татуировка тўғрисида бирор маълумот топилмайди.

БИР ЖИНСЛИ НИКОҲ ТОҲИР МАЛИК: Одамни ҳайвондан ажратиб турувчи нарса онгли равишда покиза оила қуриш. Оила деганда биз эр ва аёлнинг қўшилувини англаймиз. Лекин эркак билан эркакнинг, аёл билан аёлнинг қўшилувини «оила» деб атаб бўлмайди. Урғочи билан урғочининг, нар билан нарнинг қўшилуви ҳайвонларда ҳам йўқ. Эркакнинг эркакка интилишидан жамият нафратланиб келган, кўпайишига йўл қўймаган... Эндиликда эса бундай «оила» қуришга турли мамлакатларда қонун йўли билан рухсат беришга интилиш бор. Энг даҳшатлиси шундаки, уларга бола боқиб олишга ҳам рухсат этиляпти. Табиий савол туғилади: Улар боқувидаги бола қандай тарбия кўради, ким бўлиб етишади? Улар боққан бола ота-онам деб эмас, балки ё она-онам ёки ота-отам деб катта бўлади. Унинг маънавияти қай даражада бўлиши ҳақида эса ўзингиз хулоса қилаверинг.

ЗЎРАВОНЛИК 1. ХЕППИНИНГ 2. ТЎДА-ТЎДА БЎЛИБ (БИР ЁКИ БИР НЕЧА КИШИНИ) ДЎППОСЛАШ 3. ЙЎҚ ЖОЙДАН ЖАНЖАЛ ҚЎЗҒАБ, ВАҲШИЁНА УРУШЛАР УЮШТИРИШ 4. ЎЗИДАН ЗАИФ БЎЛГАН КИШИЛАРГА КУЧ ИШЛАТИБ, УЛАРНИ БИРОР БИР НОЖЎЯ ХАТТИ-ҲАРАКАТГА УНДАШ ЁКИ МАЖБУРЛАШ (ЁКИ БИРОР ФОЙДАЛИ ХАТТИ-ҲАРАКАТ ҚИЛИШДАН ҚАЙТАРИБ ҚОЛИШ) ВА БОШҚАЛАР. Зўравонлик – инсонга етказиладиган ҳар қандай жисмоний, маънавий, руҳий, моддий тазйиқлар. Жумладан, ўзига нисбатан тазйиқ ўтказиш ҳам зўравонлик саналади. Бундай ҳолатлар кенг авж олиб бормоқда. Унинг кўринишлари ҳам турлича.

ХЕППИНИНГ Хеппининг (ваҳшиёна «кўнгил очиш»лар). Бу каби воқеалар бизнинг юртимизда деярли кузатилмайди. Лекин оммавий маданият маҳсули бўлган фильм ва ўйинларнинг юртимиз сарҳадларидан яшириниб, сездирмай кириб келиши ва уларни ёш авлод томонидан қабул қилинишини бизнинг мамлакатимизда ҳам хеппининг бўлишига сабабчи бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Огоҳ бўлайлик.

2. ЎЗ МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА ҲЕЧ НАРСАДАН ҚАЙТМАСЛИК ВА БОШҚАЛАР МАНФААТИДАН УНИ УСТУН ҚЎЙИШ. НИГИЛИЗМ СКЕПТИЦИЗМ ЦИНИЗМ ВАНДАЛИЗМ 1. ЖАМИЯТ МАНФААТЛАРИНИ МЕНСИМАСЛИК. ИНДИВИДУАЛИЗМ ВА ЭГОЦЕНТРИЗМ

6. ДАБДАБАЛИ ТЎЙЛАР ҚИЛИШ, МАҲОБАТЛИ УЙЛАР ҚУРИШ, АЁЛЛАРНИНГ ТЎЙДАН АВВАЛГИ ВА КЕЙИНГИ ТУРЛИ- ТУМАН ЯНГИЧА ТАДБИРЛАРИ, ЯНГИ ТУҒИЛГАН ГЎДАКНИ ТУҒРУҚХОНАДАН ОЛИБ ЧИҚИШ, ТЎЙ КУНИ САНОҚСИЗ ВА ҚИММАТБАҲО МАШИНАЛАР БИЛАН КЕЛИН-КУЁВНИНГ САЙРГА ЧИҚИШИ ВА ҲОКАЗО. 3. БОШҚАЛАРГА БИРОР ХИЛ МАЪЛУМОТ БЕРИШ ЖАРАЁНИДА УЛАРНИНГ ФИКРИ БИЛАН ҲИСОБЛАШМАСЛИК, УЛАРНИ МЕНСИМАСЛИК 4. ҲАР ҚАНДАЙ ВАЗИЯТДА ЎЗИНИ ҲАММАДАН УСТУН ҚЎЙИШ, ҲАДДАН ОРТИҚ МАНМАНЛИККА БЕРИЛИШ. 5. ШУНИНГДЕК, ЭГОЦЕНТРИЗМНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИНИ КЕЛТИРИШ МУМКИН.

ЖАМИЯТ МАНФААТЛАРИНИ МЕНСИМАСЛИК Масалан, никоҳ куни машиналар карвонини уюштириш одатини ана шундай иллатлардан бири сифатида келтириш мумкин. Чунки биргина куёв ва келин ўз манфаати деб бутун шаҳар йўлларида ҳаракатланаётган йўловчи автоуловларга халақит беради. Тўйлардаги машинлар карвони кундан кунга кенгайиб бормоқда. Бу эса ўзига яраша ноқулайлик ва айрим ҳолатларда фожеаларни келтириб чиқармоқда. Жамият манфаатларини менсимаслик иллатига яна кўплаб мисолар келтириш мумкин.

Нигилизм лотинча Nihil, яъни ҳеч нима, ҳеч нарса сўзидан олинган. Нигилизм – жамиятнинг ахлоқий, маънавий норма ва устунлари, тарихий ҳамда маданий қадриятларининг инкор этилиши; умумэътироф этилган, объектив қадриятларга нисбатан мутлақо салбий ҳамда ўта танқидий муносабатда бўлиш; муайян ҳодисага нисбатан бир ёқлама, келишувни рад этган тарз­да муносабат билдириш; бузғунчилик ғояларини ўзида ифодалаш. НИГИЛИЗМ

СКЕПТИЦИЗМ Дунё ҳақида ишончли билимларга эришиш мумкинлигини шубҳа остига олувчи таълимотлардан бири. Скептицизм – билимдан кўра ҳиссий идрокни устун қўйиш ва шу асосда иш тутиш. Яъни улар билим ва тажрибалар асосида эмас, балки ўзларининг ҳис-туйғулари асосидагина иш кўришни хоҳловчилардир.

ЦИНИЗМ

Беадаблик – асосий мақсад эмас, омадга эришиш воситаси, холос. Зарурат туғилганда ўз принципларидан чекинмаслик оқибатида инсон бир умр азият чекиб, ўз беҳаёлиги эвазига қўлга киритилган эркидан шикоят қилиб ўтиши мумкин. Бундай беадабликлардан бири – йигит кишининг ўзига бино қўйиб, тўйдан аввал бирор қизнинг номусини топташи ёки қиз боланинг ўз номусини топталишига йўл очиб беришидир.

Маданий ёдгорликларни, қадриятларни ваҳшийларча вайрон, оёқ ости қилиш, йўқотиш; маданиятсизлик, жаҳолат, нодонлик. ВАНДАЛИЗМ

ОММАВИЙ МАДАНИЯТНИНГ МАНБАЛАРИ 1.Турли виртуал (компьютер) ўйинлар. 2.Айрим чет эл ва хусусий студияларда олинган ўзбек фильмлари 3.Тум-тарақай қўшиқлар. 4.Чет эл телеканаллари. 5.Интернет ва ундаги турли ижтимоий тармоқлар. 6.Уяли алоқа телефонлари. 7.Сариқ матбуот 8.Урбанизация жараёни. 9.Тантаналар ва тўйлар. 10.Ёлғон ахборот ва маълумотлар тарқатувчи радио ва телеканаллар.

КИБЕРЛУДОМАНИЯНИ БИЛАСИЗМИ? ЮРТДОШИМИЗ КОМИЛ ЭРИЕВ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: Яқинда эрталаб ишга келиш учун бекатда автобус кутиб тургандим. Бир бола ёнимга келиб, ўзини нохушроқ аҳволда кўрсатиб, мендан пул сўради. Боланинг эгнида мактаб кийими, мактаб сумкаси бор эди. Ҳатто сумкасидан китобларининг учи ҳам кўриниб турарди. Болакай чамаси 5- синф ўқувчиси эканлиги сезилиб турарди. Нима қиласан пулни, деб сўрасам, Бошим оғриди, дори олишимга ёрдам беринг, – деб жавоб берди. Пул бердим-у, негадир шу боланинг дори олишига шубҳаланиб, кузатиб турдим. Бекатнинг орқасида компьютер клуби бор экан, шу хонага кириб кетди. Бироздан кейин бориб қарасам, компьютердаContre Strikeни мириқиб ўйнаётганди. Бу вақда соат ҳам 8:40 лар чамаси эди. Ваҳоланки, бу вақтда ўқувчилар дарcнинг 10-дақиқасини ўтаётган бўлади.

Бугун бир ҳақиқатни сира иккиланмасдан, баланд овоз билан айтиш учун барча асосларимиз бор: ИСТИҚЛОЛ ЙЎЛИДА ҚАНДАЙ СУРОНЛИ КУНЛАРНИ, ҚИЙИНЧИЛИК ВА ТЎСИҚЛАРНИ ЕНГИШГА ТЎҒРИ КЕЛМАСИН, ЮРТИМИЗГА НИСБАТАН ҚАНДАЙ ХУРУЖ, ЗУҒУМ ВА ПЎПИСАЛАР БЎЛМАСИН, БИЗ ЭНГ ОҒИР ВА МАШАҚҚАТЛИ ДАМЛАРДА ҲАМ МУСТАҚИЛЛИК ҒОЯСИГА СОДИҚ ҚОЛИБ, ЎЗБЕКИСТОН МАНФААТИНИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН ҚЎЙИБ, ЎЗ ТАНЛАГАН ЙЎЛИМИЗДАН ҚАЙТМАДИК ВА БУ ЙЎЛДАН ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАЙТМАЙМИЗ (Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи. //Халқ сўзи, 2011 йил 1 сентябрь.)

АХЛОҚИЙ БУЗУҚЛИК ЗЎРАВОНЛИК ИНДИВИДУАЛИЗМ ВА ЭГОЦЕНТРИЗМ