Мавзу: Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида Ўзбeкистoннинг тaбиий рeсурслaр салоҳияти вa улaрдaн оқилона фoйдaлaниш Режа: 1. Ўзбeкистoннинг тaбиий.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
gr1-gif
Advertisements

Мавзу: Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида Ўзбeкистoннинг тaбиий рeсурслaр салоҳияти вa улaрдaн оқилона фoйдaлaниш Режа: 1. Ўзбeкистoннинг тaбиий.
Транксрипт:

Мавзу: Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида Ўзбeкистoннинг тaбиий рeсурслaр салоҳияти вa улaрдaн оқилона фoйдaлaниш Режа: 1. Ўзбeкистoннинг тaбиий шaрoити вa рeсурслaри тaвсифнoмaси. 2. Ўзбeкистoннинг тaбиий рeсурслaр билaн тaъминлaнгaнлиги вa улaрни иктисодий бaҳолaш. 3. Мaмлaкaтни минeрaл, ер, сув, биoлoгик рeсурслaр билaн тaъминлaнгaнлиги.

Ўзбекистон, ўз ер ости бойликлари билан ҳақли суратда фахрланади - бу ерда машҳур Менделеев даврий системасининг деярли барча элементлари топилган. Ҳозирга қадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма конлари ва мадан намоён бўлган истиқболли жойлар аниқланган. Улар 100 га яқин минерал хом ашё турларини ўз ичига олади. Уларнинг тасдиқланган захиралари 970 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Шу билан бирга, умумий минерал-хом ашё потенциали 3,3 триллион АҚШ долларидан ортиқроқ баҳоланаётганини ҳам айтиб ўтиш керак. Ислом Каримов

Мамлакат табиий ресурслари собиқ Иттифоқ ҳукмронлиги йилларида беаёв ишлатилди, айниқса, унинг ёқилғи ресурслари, ноёб ва нодир металл рудалари ўзга регионларга ташиб кетилди. Қазиб ва саралаб олинган олтиннинг ҳаммаси эса Россияга ташиб кетилди. Ўзбекистон табиий гази ҳам шундай ёвузлик билан эксплуатация қилинди. Газли конидан ҳар йили шу қадар катта ҳажмда газ қазиб олиндики, оқибатда Газли шаҳрида бир неча марта зилзила юз берди йиллардан бошлаб, «Газли - Свердловский» қувури орқали Уралга ҳар йили 21 млрд. кубометр «Ўрта Осиё - Марказ» қувури орқали эса Марказга йилига 30 млрд. кубометр газ юбориб турилди.

Мустақил тараққиётнинг ҳозирги босқичида ҳар йили республика конларидан тахминан 5,5 миллиард долларлик миқдорда фойдали қазилмалар олинмоқда ва улар ёнига 6-7 миллиард долларлик янги захиралар қўшилмоқда. Ўзбекистон мис рудасининг захираси бўйича МДҲда Россия ва Қозоғистондан кейинги ўринда туради. Мамлакат мис конлари мис-порфир формациясига мансуб бўлиб, Олмалиқ атрофидаги қалмокқир, Далний ва Саричек конлари энг йирикларидир. Қўрғошин-рух конлари жанубий-ғарбий Ҳисор тоғларида жойлашган. Улар эндиликда саноат асосида қўрғошинкон конидан олинади ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатида қайта ишланади. Шимолий Нурота тизмаси ёнбағирларида мадан конлари, Хонжизада йирик полиметалл конлари топилган.

Ўзбекистонда олтиннинг энг йирик конлари Марказий Қизилқум (Мурунтов ва Какпатас)да жойлашган. Олтин захиралари бўйича республика дунёда 4-ўринда, уни қазиб олиш бўйича 7-ўринда туради. Олтин Маржонбулоқ, Зармитан, Чодак, Учбулоқ, Қоракотон, Каулди конларида катта заҳираларга эга. Умуман, мамлакатимиз ҳудудида олтиннинг 30 дан ортиқ конлари топилган. Ўзбекистонда Навоий вилоятидаги Високовольтное, Укжетпес, Космоначи конлари ва Наманган вилоятидаги Оқтепа заҳиралари аниқланган кумуш конлари мавжуд. Нодир металлардан вольфрам (Лангар, Қоратепа, Қуйтош, Ингичка, Яхтон, Чочтепа конлари), молибден (Ҳисор, Қурама ва Чотқол тизмаларида) кўп учрайди. Қалайнинг мамлакатимизда 100 дан ортиқ конлари бор. Шулардан Қарноб кони 1950 йилларда ишга туширилган. Висмут рудалари Чотқол-қурама тоғларида топилган. Жанубий Фарғонада симобнинг 100 дан, сурманинг 10 дан ортиқ конлари истиқболли ҳисобланади.

Республика ёқилғи энергетика ресурсларининг жойлашиши Нефть ва газ ишлаб чиқариладиган худудлар Конларнинг номи 1. Фарғона минтақаси 2. Сурхондарё минтақаси 3.Қашқадарё-Бухоро минтақаси 4. Устюрт минтақаси Чимён, Мингбулоқ, Хўжаобод, Шимолий оламушук, Жанубий оламушук, Полвонтош, Ҳартум Лалмикор, Учқизил, Какайди, Бойсун Кўкдумалоқ, Шўртан, Газли, Муборак, Жарқоқ, Учқир, Ўртабулоқ, Қоровулбозор, Чақмоқли Оқшулоқ, Қорашулоқ,

Мамлакатимизда Оролбўйи регионида, Қизилқумда ва Жиззах вилояти ҳудудида темир руда конлари учрайди. Жиззах вилояти Фориш туманидаги темир руда конининг таркибида 60 фоиз атрофида соф темир борлиги аниқланган. Ўзбекистонда марганецнинг Зарафшон тоғларида Зиёвуддин, Довтош, Қизилбайроқ, Тахтақорача, Терсаксой, Чўпонота конларидаги заҳираларининг таркиби тоза рудага анча бой. Мамлакатимизда учта, Ангрен, Шарғун ва Бойсун кўмир конлари мавжуд. Ангрен кўмир конида кўмир очиқ усулида қазиб олинади. Унинг заҳираси 2 млрд. тоннага яқин. Агар мамлакатда йилига 10 млн. тоннадан кўмир қазиб олинган тақдирда ҳам, Ангрен кўмирининг заҳираси яна 200 йилга етади. Шарғун кўмир конининг сифат ва иссиқлик қуввати Ангрен кўмирига нисбатан икки марта кўпдир. Тўда кўмир конининг заҳираси чет эллик (АҚШ) мутахассислар томонидан 160 млн. тонналиги аниқланган. Бу кондан йилига 500 минг тонна кўмир қазиб олинади.

Мамлакатимиз ҳудудида калий, ош тузи ва фосфоритнинг катта заҳиралари аниқланган. Хўжаикон, Бойбичакон, Тубекатан, Лалмикон, Оқбош ва бошқа, жами 8 та туз конлари катта аҳамиятга эга. Хўжаикон туз кони заҳираси 140 млн. тонна бўлиб, ҳозирги даврдаги мамлакат эҳтиёжи бўйича яна 100 йилдан кўпроқ вақтга етади. Фосфоритнинг Қизилқум, Овминзатоғ, Букантоғ, Тошқазган, Қулжиктоғ ва Бойсун тоғларидан топилган конлари айниқса, истиқболлидир. Олтингугурт Шўрсув кони (Фарғона водийси)дан қазиб олинади. Бироқ, унинг йирик кони Тубекатанда. Ҳозирги вақтда олтингугуртнинг катта қисми Муборак газни қайта ишлаш мажмуасида ажратиб олинмоқда.

Водород-сулъфатли сув Чимён, Полвонтош, Хўжаобод, Шўрсув, Учқизил, Кокайди, Жайронхона, Хўжаипок, Омонхона ва бошқа жойларда топилган. Йодли сув Чортоқда, рўданли сув Арашонбулоқда, кам минераллашган иссиқ сувлар Тошкент ва Фарғона вилоятларида, сулъфат-хлоридли ва натрийли сув Ситораи Мохи хосса, Қоракўл, Газлидан чиқади. Қуёш июн ойида уфқдан Тошкентда 72°, Термизда 76° гача кўтарилади. Ёзда кундуз куни 15 соат давом этади. Метеорологик кузатишларга қараганда, қуёш ёғдуси давомийлиги йил давомида ўртача соат (Фарғона водийси ва Қашқадарёнинг тоғ ҳудудларида 2600 соат, Тошкентда 2890 соат, Термизда 3100 соат)гача боради.

Мамлакат географик минтақаларида агроиқлим кўрсаткичлари

Ўзбекистонда ёз фасли узоқ давом этади, ҳаттоки, унинг жанубий қисми Сурхондарёда, бу фасл олти ойга чўзилади. Ёзда қуёш нурининг бевосита таъсирида бўлган ер юзаси 60 даражагача, унинг чўллари ва қум ҳудудларида эса 75 даражагача кўтарилади. Совуқ бўлмайдиган кунлар Шимолий Ўзбекистонда ва Жанубий Ўзбекистонда кунни ташкил қилади. Ёғин-сочин мамлакат ҳудуди бўйлаб бир хил тақсимланган эмас. Масалан, Тошкент ва Гулистонда 367:295 мм, Фарғона ва Андижонда 174:226 мм, Қоракўл ва Самарқандда - 114:328 мм; Ғузор ва Термизда - 285:133 мм; Урганч ва Нукусда - 82:82 мм дан ёғин-сочин тушади. Текисликларда ўртача йиллик ёғин мм (айрим ҳудудларда, масалан, Тахиатошда 79 мм), тоғ ёнбағирларида мм ва тоғларда мм гача тушади. Кўп йиллик метеорологик маълумотларга кўра, йиллик ёғиннинг кўп қисми баҳорда (30-50%) ва қишда (25-40%), оз қисми эса, ёзда (1-6 %) ва кузда (10-20%) тушади.

Мамлакатимиздаги асосий сув ресурслари манбалари Дарёларнинг номиКаналларнинг номиСув омборларнинг номи 1.Амударё 2.Сирдарё 3.Зарафшон 4.Чирчиқ 5.Сурхондарё 6.Оҳангарон 7.Норин 8.Сангзор 9.Оқдарё 10.Қорадарё 11.Сўх 12.Тупаланг 13. Қашқадарё 14. Далварзин 15.Шерободдарё 1.Бўзсув канали 2.Карши магистрал канали 3.Аму-Бухоро машина канали 4.Катта Фарғона канали 5.Катта Андижон канали 6.Занг канали ва бошқалар 1.Чорвоқ сув омбори 2.Туямуйин сув омбори 3.Талимаржон сув омбори 4.Жанубий Сурхон сув омбори 5.Пачкамар сув омбори 6.Каттақурғон сув омбори 7.Тупаланг сув омбори 8.Зомин сув омбори 9.Андижон сув омбори 10.Ризаксой сув омбори 11.Чимқурғон сув омбори 12.Туябўғиз сув омбори 13.Учқизил сув омбори 14.Хисорак сув омбори 15.Каркидон сув омбори 16.Қайроққум сув омбори ва бошқа

Мамлакатнинг йирик сув артериялари ҳисобланган Амударё ва Сирдарё ҳамда уларнинг йирик ирмоқлари Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бошланади. Шунинг учун ҳам Амударёнинг йиллик ўрта оқим сув ҳажми 79 км3 бўлгани ҳолда, унинг 8 фоизи; Сирдарёнинг йиллик ўрта оқим сув миқдори 38 км3 бўлгани ҳолда унинг фақат 10 фоизи Ўзбекистон ҳудудида ҳосил бўлади. Aмудaрёнинг сув йиғaдигaн хaвзaси км2, дaрё узунлиги 1440 км, сув хaжми йилигa 79 км3 га тенгдир. Сирдaрёнинг сув йиғадигaн xaвзaси км2. Узунлиги 2140 км, сув хaжми йилигa 38 км3. Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари сув ресурсларининг 42% идан фойдаланмокда. Ўзбeкистoн xудудидa ҳозирги кундa фaкaтгинa 52% ер oсти сувидaн фoйдaлaнилмoкдa (бaшoрaтгa кaрaгaндa йилигa заҳирада 19 км3 сув бoр).

Кимё саноати – 11 Электротехника ва электроника - 10 Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш – 8 Электроэнергетика – 8 Енгил ва пахта тозалаш саноати – 63 Тоғ-кон ва металлургия саноати – 37 Нефт ва газ саноати – 17 Машин асозлик – йилларга мўлжалланган истиқболли лойиҳалар Жами лойиҳалар – 194 Соҳалар бўйича : Вилоятлар бўйича: Андижон – 25 Навоий – 23 Тошкент вил. – 22 Қашқадарё – 20 Бухоро – 13 Самарқанд – 12 Сурхандарё – 12 Қорақалпоғистон Республикаси – 11 Жиззах – 11 Фарғона – 11 Сирдарё – 5 Наманган – 5 Хоразм – 2