Мавзу: Ҳoзирги зaмoн дунё сиёсий ва иқтисодий картаси. Дунё aҳoлиси гeoгрaфияси. Режа: 1. Дунё сиёсий ва иқтисодий картасининг аҳамияти, уни шаклланишининг.

Презентация:



Advertisements
Похожие презентации
Мавзу: Ҳoзирги зaмoн дунё сиёсий ва иқтисодий картаси. Дунё aҳoлиси гeoгрaфияси. Режа: 1. Дунё сиёсий ва иқтисодий картасининг аҳамияти, уни шаклланишининг.
Advertisements

Транксрипт:

Мавзу: Ҳoзирги зaмoн дунё сиёсий ва иқтисодий картаси. Дунё aҳoлиси гeoгрaфияси. Режа: 1. Дунё сиёсий ва иқтисодий картасининг аҳамияти, уни шаклланишининг асосий босқичлари. 2. Дунё аҳолисининг ўсиши, зичлиги ва жойлашуви. 3. Урбанизация жараёнининг ривожланиши. 4. Аҳолининг жинсий, диний ва ирқий таркиби.

1. Дунё сиёсий ва иқтисодий картасининг аҳамияти, уни шаклланишининг асосий босқичлари Сиёсий карта мамлакатларнинг халқаро ўрнини, дунёда эгаллаган мавқеини, ривожланиш хусусиятларини яққол акс эттиради. Дунё сиёсий ва иқтисодий картаси асосий сиёсий- географик ўзгаришларни акс эттиради: муайян давлатнинг бошқа давлат билан қўшилиши давлат суверенитетининг йўқотилиши, мамлакатлар майдонининг, чегараларнинг мамлакат ва пойтахт номларининг ўзгариши ва бошқалар. Бу элементларининг барчаси сиёсий географик картанинг асосий мазмунини белгилаб беради.

Дунё сиёсий картаси шаклланишининг асосий босқичлари қуйидаги даврларга бўлинади: Қадимги давр (давлатларнинг дастлаб пайдо бўлишидан милоднинг 5 асригача) қулдорлик тузуми даврини ўз ичига олади. Қадимги Миср, Карфаген, қадимги Греция, қадимги Рим, Ўрта Осиёда шаклланган қадимги Хоразм, Бақтрия, Суғда ва бошқа давлатлар, Турк ҳоқонликлари каби қадимги давлатлар дунё цивилизациясининг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар.

Ўрта асрлар даври (5-15 асрлар). Бу даврда қулдорлик империялари парчаланиб, уларнинг ўрнида кўп феодал давлатлар пайдо бўлди. Бу даврда муқаддас Рим империяси, Англия, Испания, Франция, Португалия, Киев Руси, Ҳиндистон, Хитой, Эрон ва Турон - Туркистон ўлкасидаги феодал давлатлар ва бошқалар мавжуд бўлган. Амир Темур ва Темурийлар давлатлари (14 асрнинг охири 15 аср боши) катта салмоққа эга бўлганлар. Бу давлатлар жойлашган ўрни Буюк ипак йўли билан боғланиб, Ғарб ва Шарқ ўртасидаги алоқаларда ўзига хос Карвон йўли "Кўприги" ролини ўйнаганлар. Янги даври (15-16 аср оралиғидан биринчи жаҳон уруши тугаганига қадар) капитализм пайдо бўлган, ривожланган ва қарор топган бутун бир тарихий даврга тўғри келади. Буюк географик кашфиётлар феодал ишлаб чиқариш муносабатларидан капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларига ўтишнинг асосий омилларидан ҳисобланади.

Энг янги давр биринчи жаҳон урушининг тугаши ва 1917 йил Россияда Октябр тўнтаришидан бошлаб то ҳозирги кунларгача бўлган даврни қамраб олади. Бу давр қуйидаги уч босқичга бўлинади. Биринчи босқич ( йиллар) дунё харитасида СССР (социалистик империя)нинг пайдо бўлиши билан характерланади. Австрия-Венгрия империяси парчаланди. Иккинчи босқич ( й.) Европа ва Осиёдаги айрим давлатлар социалистик йўлга ўтади. Империализм мустамлакачилик тизимининг емирилиши оқибатида Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва Океанияда 100дан ортиқ мустақил давлатлар пайдо бўлади.

Учинчи босқич 1990 йиллардан то ҳозирга қадар давом этмоқда. Бунда дунё картасида муҳим янги сифат ўзгаришлари содир бўлди: йилда Собиқ итттифоқнинг парчаланиши, унинг таркибидаги барча иттифоқдош республикалар давлат мустақиллигини эълон қилди; - Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) ташкил топди; йил 3 октябр - икки немис давлатининг (ГФР ва ГДР) ягона давлатга бирлашди; - Югославия Федератив Республикаси парчаланиб, унинг ўрнида Словения, Босния ва Герцоговина, Хорватия, Сербия ва Черногория мустақиллигини эълон қилди; йили Чехословакия парчаланиб Чехия ва Словакия вужудга келди.

2. Дунё аҳолисининг ўсиши, зичлиги ва жойлашуви Ер шарида бундан 1000 йил муқаддам 300 млн. киши яшаган бўлса, 1900 йилга келиб 1 млрд. 600 млн., ҳозир эса 7 млрд. дан ошиб кетган. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йилда ақоли сони 7,5 млрд., 2025 йилда эса 8,5 млрд.га етади. Дунёда ҳар сонияда 3, дақиқада 155, ҳар соатда 10609, ҳар кунда эса минг чақалоқ рўйхатга олинади. Аҳоли сонининг камайиб кетиши бўйича Европа мамлакатлари (Германия, Дания, Финландия) олдинда туради.

Ер шари аҳолисининг 70%и қуруқликнинг 7 %да мужассамлашган бўлса, 15%да аҳоли умуман яшамайди. Аҳолининг асосий қисми мўтадил, субтропик ва субекватор иқлим минтақаларида жойлашган, 50% аҳоли денгиз сатҳидан 200 м.гача бўлган ҳудудларда; 30%и денгиз соҳилларидан 50 км.гача узоқ ҳудудларда яшайди. Ер шари бўйича ҳар км2 га ўртача 40 киши тўғри келди.

Аҳоли кўп тўпланган учта асосий ареални ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) Жанубий, Жанубий-Шарқий ва Шарқий Осиё. Бу ареалда ўртача зичлик 1 км2 га 100, баъзи жойларда эса, кишига етади. Аҳоли энг зич яшайдиган мамлакатларга Ҳиндистон, Бангладеш, Шри-Ланка, Покистон ( киши/км2), Хитой, Япония, Корея Республикаси, КХДР, Индонезия, Филиппин, Тайланд, Малайзия (200-З00 киши). 2) Иккинчи ареал Европада таркиб топиб, ўртача зичлиги 200 кишидан 400 кишигача бўлган бир қанча мамлакатлар бор. 3) АҚШнинг Шимолий–Шарқий қисмидир.

Ер шарининг худудлари Майдони, млн км. кв Фоизда, % Аҳолиси, млн киши Фоизда1 кв км да аҳолининг жойлашиши, киши 1Хорижий Европа5,13,4528,6918,5104 2Хорижий Осиё27,618,53736,560,0135 3Шимолий Америка21,514,5316,95,015 4Лотин Америкаси20,613,8520,978,425 5Африка30,320,3807,2813,027 6Австралия ва Океания 8,55,729,30,53 7МДҲ22,214,9283,24,613 8Антарктида13,28,9--- Ер шари бўйича , Ер шари майдони ва аҳолисининг жойлашиши

3. Урбанизация жараёнининг ривожланиши Дунё бўйича урбанизация даражаси ХХ аср бошидаги 4%дан ҳозирги даврда 41% га ортди. Урбанизация даражаси хорижий Осиёда 27, Африкада 30, Европада 73. Шимолий Америкада 75%. Шаҳар агломерациялари ҳам тез ривожланмоқда. Ер юзасида сони 10 млн.дан кўп булган «баҳайбат шаҳарлар» анча кўпайди Янги аср бошларидаёқ Мехикода-31 млн, Сан- Паулуда-26 млн., Токиода-24, Нью-Йоркда-23, Калкуттада-20 млн аҳоли яшамоқда. Аҳолисининг сони 5 млн. дан зиёд шаҳарлар сони 30 тага етадиган бўлса, миллионер шаҳарлар сони 250 тага етди.

4. Аҳолининг жинсий, диний ва ирқий таркиби Дунё аҳолисининг жинсий таркибида эркаклар бир оз кўпроқ. Аҳолининг ёши бўйича таркибига табиий кўпайиш, миграция ва урушлар ҳам анча таъсир кўрсатади. Дунёда аҳолининг турли динларга мансублигини билиш ҳам муҳимдир. Энг кўп тарқалган динларга уч масҳабга эга бўлган христиан дини, ислом дини, ҳинд дини ва буддизм киради. Аҳолини этник таркибининг энг кичиги - қабила, ўртаси элат ва каттаси миллатдир. Ер юзида 2000дан ортиқ миллий гуруҳлар бор. Аҳолиси сони 50 млн. кишидан ортиқ бўлган энг йирик халҳлардан 18 таси бутун инсониятнинг ярмига яқинини ташкил этади.